Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Тошкент шаҳар хўжалик суди "МТС" шикоятини рад этди
27 август куни Тошкент шаҳар Хўжалик судининг апелляция инстанцияси "Ўздунробита”нинг 13 август куни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг даъвоси бўйича чиқарилган компаниянинг барча телекоммуникация лицензияларини тўхтатиш тўғрисидаги суд қарорига қарши берган шикоятини рад этди. Бу ҳақда "МТС” матбуот хизмати хабар беради.

"Ўздунробита”ни монополияга қарши қонунчиликни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айблаган ҳудудий монополияга қарши курашиш органларининг қарорларига компаниянинг эътироз билдирилган даъво аризалари айни дамга қадар кўриб чиқилмаган.

Бунда ушбу давлат органларининг $12 млн.дан зиёд миқдордаги компания зарарини ва жарималарини ундириб олиш тўғрисидаги даъволари Ўзбекистон суди томонидан қондирилди, дея қайд этади Россия компанияси. 

Компаниянинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри бўйича Суд департаменти бошқармаси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг фармойишига биноан"Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг бутун мулкини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Бутун мулкни ҳибсга олиш МТС-Ўзбекистоннинг тўртта ходимига қарши илгари сурилган жиноий айбловлар ва зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар муносабати билан амалга оширилди, деб ёзади UzDaily. 

Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди 2012 йил 27 августда "Ўздунробита”нинг ҳибсга олинган тўртта ходимига нисбатан тингловларни бошлади. Булар: компания бош директорининг молия бўйича биринчи ўринбосари Темирмалик Алимов; корпоратив ривожланиш бўйича директор Азизилло Мирзамойдинов; хавфсизлик бўйича департамент директори Алишер Муҳамедов; бош директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Азиз 


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2918 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:16
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное