Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Тошкентда Янги йил байрамлари бошланди

Томошалар ҳар куни соат 10:00 дан, кеч соат 19:30 гача давом этади.

28 декабрдан бошлаб Тошкентнинг юраги ҳисобланмиш  "Мустақиллик ва эзгулик” майдони, Авиасозлар маданият саройи, Учтепа туманидаги "Боғишамол” маданият ва истироҳат боғи ҳамда Чилонзор тумани Ал-Хоразмий даҳасидаги "ROISON ELEKTRONICS” корхонаси олди майдонларида, шаҳар бўйлаб жами 14 та майдонда Янги йил байрами тадбирлари ўтказилади.

Бу йил байрам тантаналарига алоҳида ҳозирлик кўрилди. Бу шаҳримиз кўчаларидаги ўзига хос байрамона безакларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Хусусан, Шароф Рашидов шох кўчаси кеч тушгач ниҳоятда гўзал қиёфага киради. Бу худди қор маликасининг уйига ташрифни эслатади гўё.  Кўча бўйидаги дарахтлар оппоқ рангли иллюминация чироқларига бурканган ҳолда бамисоли оппоқ ниятларингизга йўлдош бўлаётгандек таассурот уйҳотади. Тошкент нурчилари мазкур лойиҳани амалга оширишда олдинги йилларга нисбатан тўрт баробар кўп чироқлардан фойдаланишди. 

Бош майдонда ҳар йилгидек битта эмас, балки баландлиги 27.5 метрлик битта ва ҳар бири 10 метрга тенг иккита катта арча ўрнатилди. Майдондаги саҳна ортидан жой эгаллаган иккита катта экраннинг бирида азиз болажонларимиз учун кун бўйи 72 та мультипликацион фильм намойиш этилади, иккинчи экранда эса рамзий театр томошалари акс эттирилади.

Молия вазирлиги биносига ўрнатилган 31 метрга 19 метр ўлчовдаги экран орқали юртдошларимиз бутун мамлакатимиз вилоятлари марказларида бўлиб ўтаётган шодиёналар, шунингдек пойтахтимизнинг барча майдонларидаги байрам тадбирларидан бевосита репортажлар, шунингдек юртимизда истиқлол йилларида эришилган оламшумул бутуқларимизни ўзида акс эттирган ҳужжатли фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Мустақиллик майдонида 73 аттракцион ҳамда 50 дан ортиқ савдо расталари аҳоли хизматида бўлади. Майдонлардаги саҳналар учун қандай дастурлар тайёрланган? Бу ҳар кимни қизиқтирса ажабмас. Шуниси эътиборлики, бу йил санъаткорларимиз халқимизни хушнуд этишга астойдил бел боғлашган.Жумладан, пойтахтдаги ҳар бир майдонда байрам кунлари эрталаб соат 10:00 дан кеч 19:30 га қадар бўлиб ўтадиган концерт ва томошалар дастури қатъий тасдиқланган. Жумладан, ҳар кунги дастурлар эрта билан соат 10-00да, бир вақтда кириб келаётган "Обод турмуш йили”га бағишлаб махсус яратилган "Ассалом янги йил” таронаси билан очилади. Ушбу композиция халқимиз суйган ва эл ардоғидаги санъаткорлар жўрлигида ижро этилади. Ҳар кунги дастурлар якунида ҳам ушбу тарона янграйди.  Дастурлардан пойтахт театрларининг театрлаштирилган янги йил томошалари, бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат Санъат ва мадиният институтининг хушовоз талабаларининг чиқишлари ўрин олган. Ҳар куни кеч соат 17-30 дан 19-30 гача эса "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг халқимиз ардоғида бўлган хушовоз санъаткорлари эл хизматида бўладилар.  

 



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 3107 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:27
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное