Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Saroy Javohiri-Soundtreck4
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck
. Pazanda - Soundtrack
. Великолепный Век-Soundtreck (of Rada Ray)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
. Bola Uyda yolg'iz-soundtreck
. Ishq Jodusi - Xing Xing wake Up
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Merlin-Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Pazanda - Im Loving You
. Yoz Ifori - Soundtreck2
. Pazanda - Did You Forget (Soundtrack)
. Muhabbat tafti - Teri Meri hind soundtreck
Главная » Файлы »

Тўрт кунлик концертнинг биринчи куни: Лоладан кутилмаган жонли ижро

Мафтункор Лоланинг мухлислари интиқиб кутган сана 23 январь оқшоми "Истқилол” санъат саройига ошиқаётган одамларнинг барида хонандага муҳаббатни пайқаш қийин эмас эди. Аввалига тўлиши қийин туйилаётган зал концерт бошланишига саноқли дақиқалар қолганда тўла бошлади. Аммо афсуски, бўш ўриндиқлар ҳам анчагина топилди. Ниҳоят, залдан саҳнага элтувчи икки ённи Лола Йўлдошеванинг фан-клуб аъзолари эгаллашди. Эгниларида хонанданинг сурати туширилган футболкаларни кийиб олган йигит-қизлар қўлларидаги турли шарлар ҳамда "Лола” ёзувлари билан ҳақиқий суянч, далда ва жўшқин қўллаб-қувватловчилар гуруҳи эканликларини исботлашди.

Ниҳоят, пардалар очилди: "Ваааууввв!” Бу ҳайқириқларнинг бир қисми Лолага йўллангани аниқ, аммо яна кўпгина қисми декорацияга изҳор айланди. "Гап йўқ” экран бир неча вертикал қисмдан иборат бўлиб, саҳнанинг осмон қисмини ҳам иҳота этиб олган эди.

Ҳарир оқ либоси гоҳ-гоҳида халақит берса-да, хонанда буни билинтирмасликка ҳаракат қилди. Лекин, кийими устида ким ишлаган бўлса ҳам қандини урсин, жуда ярашган, оригинал ва муҳими, кутилмаган либос чиқибди!

Концерт давомида ҳар бир қўшиққа мос равишда саҳналаштирилган чиқишлар, декорация элементларининг алмашинуви ва рақслар барчанинг асосий диққат эътибори марказини эгаллаб турди. Аммо Лола фонограмма орқали ижро этганлиги ва баъзида, мисол учун иккинчи қўшиқнинг бошланишида унга панд бергандек бўлди. Қисқагина фурсат бўлса-да хонанда лабини очмасдан қўшиқ садо берганлиги шу каби нохуш воқеалардандир...

Концерт давомида анимацион намойишнинг томошага қўйилганлиги ҳамманинг кайфиятини кўтарди. Ҳақиқатдан ҳам жуда ажойиб анимация бўлган!

Рақслар ўз касбининг маҳоратли ва тажрибали устаси томонидан саҳналаштирилганлигини алоҳида тилга олиш зарур. Хореографнинг ғоялари ва меҳнатсеварлигига гап йўқ! Кўпдан буён нега ўзбек хонандаларининг концертларида чироқлар рақсидан ва умуман имкониятларидан тўлалигича фойдаланишмайди дердим. Лоланинг концерти адашганлигимни аён этди. Чироқ имкониятларидан ҳам мутахассислар жуда тўкис фойдаланишган.

Қўшиқлар ижросига келадиган бўлсак хонанда хит тароанлар билан бирга янги қўшиқларини ҳам куйлади. Мухлислар сўнгги дақиқаларгача хонандани қўллаб-қувватлаб туришди.

Ниҳоят, кутган лаҳзаларим бошланди. Аниқроғи кутмагандим... Лола янги қўшиғини жонли ижрода куйлади. Куйлаганда ҳам ҳамманинг ҳавасини келтирди. Бўларкан-куууу!!!

Лола концерти давомида 3 та бир-биридан гўзал либосларда намоён бўлди. "Love me” қўшиғини ижро этганда саҳнага клипда иштирок этган қаҳрамонлар ҳам чиқишлар қилишди. Концертнинг ҳароратли таассуротлари ташқаридаги қишнинг совуғини ёддан кўтарди. Яна эсдан чиққан, айтилмаган жиҳатларни фотосуратлар орқали кўриб, хулоса қилишингиз мумкин! Бир сўз билан айтганда Лола концертлар мавсумини зўр қилиб очиб берганлиги учун ташаккурлар айтишимизга арзийди!

Парвиз ФАТТОЕВ



Категория:
Просмотров: 3117 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Лола, Lola
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:51
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное