Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DOLZARB MAVZU

Ucell Ўзбекистон журналистлари учун танлов эълон қилди

Ucell компанияси Ўзбекистон ОАВнинг ҳудудий босма ва интернет нашрлар журналистлари учун "Ўзбекистонда телекоммуникация технологияларини ривожлантиришда Ucell компаниясининг роли" мавзусидаги ижодий танловни эълон қилади.

Танлов Ucell компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини баҳолаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланади. 
Танловдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон аҳолисини сифатли алоқа хизматлари билан таъминлаш ишида Ucell компаниясининг фаолияти, компания брендининг аҳамияти, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, бирор - бир вилоят аҳлини уяли алоқа ҳамда мобил интернет билан таъминлаш натижасида жамиятда юз берган ижобий ўзгаришлар ҳамда республикада Ucell компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бошқа воқеа, ҳодиса, жараёнлар тўғрисидаги публикациялар учун журналистларни тақдирлашдан иборат. 

"Биз нафақат кенг кўламли нашрларни, балки оддий инсонларнинг уяли алоқага эга бўлиш билан боғлиқ бўлган ҳикояларини ҳам ўқишни истардик. Эҳтимол, уяли алоқанинг мавжудлиги ўз уйидан олисда таълим олаётган ёки ишлаётган фарзандлар билан ота-оналарнинг тез-тез мулоқот қилиш имкони яратар, балки бетоблиги туфайли мактабга бора олмаган ўқувчининг ўз синфдошлари билан телефон орқали алоқа қилган ҳолда уй вазифаларини бажариш имконини берар. Ёҳуд бирор-кимса билан юз берган ҳодисада уяли телефон йўқолган инсонни топишда, кимнингдир соғлиғи ва ёҳуд ҳаётини сақлаб қолиш каби экстремал ҳолатларда ёрдам бергандир. Бугунги кунда мобил алоқа дабдаба эмас, балки инсонлар орасидаги алоқа, улкан маълумотлар оқимини ушлаб олиш воситасидир. Ucell алоқа оператори сифатида жамият ривожига бефарқ бўлмай, инсонларга доимо кўмак беришга тайёр,” – дейди Ucell нинг корпоратив алоқалар бўлими раҳбари Даврон Азизов. 
Танлов ғолибларини Ucell компанияси иштирокидаги тадбирда қатнашиш учун хорижга Медиа-тур, ZTE V9 планшети, ZTE Skate телефони ва Ucell компаниясининг MF 190V ёки MF 190S интернет-модеми каби қимматбаҳо совринлар кутмоқда. 
Танловда ҳудудий босма ёки интернет ОАВ журналистлари иштирок этишлари мумкин. 
Танловда иштирок этиш учун журналист аризани тўлдириши ҳамда мақолаларини юбориши лозим. Аризаларни қабул қилиш муддати - 2012 йил 30 декабрь. 
Танловда иштирок этиш тўғрисидаги батафсил маълумотларни www.ucell.uz сайтидан олиш мумкин. 
Тантанали тақдирлаш маросимининг санаси ва ўтказилиш жойи танлов якунлангач, матбуотда эълон қилинади



Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 2697 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:02
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное