Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрга тўғри келади


Саудия Арабистони Олий маҳкамаси кеча милодий 2013 йилнинг 6 октябрь куни ҳижрий 1434 йилнинг Зулҳижжа ойининг биринчи кунига тўғри келишини эълон қилди. Бу хақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар беради.

 Бундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни  эса 15 октябрга тўғри келади. 

 Айни кунларда муборак ҳаж ибодатини адо этишни ният қилган ватандошларимиздан катта қисми – 4000 га якин хожиларимиз Саудия Арабистонига етиб келдилар. Улардан 1290 га  яқини Мадинаи мунаввара шаҳрида, 2656 зиёратчи Маккаи мукаррамада ибодатларини давом эттирмоқдалар. Улар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадада икки муқаддас масжидда бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилиш ва Каъбатуллоҳни тавоф қилиш имкониятига эга бўлдилар.

 



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 3545 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Қурбон ҳайити, Маккаи мукаррамада, Мадинаи мунаввара
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:19
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное