Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. Pazanda - Soundtrack
. TisMarHan-soundtreck
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Ayol Qalbi - You can't say
. Tabib-Nadin kal kai (soundtreck koreya)
. So'nmas Sevgi - Soundtreck
. Malikam Endi qara - Ask Laftan
. Jumong-soundtreck
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Titanik-soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. IRIS-soundtreck [New 2012]
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Вирусларнинг янги тури паролларни “эшитиб” ўғирлайди


Германиянинг Фраунгофер институти олимлари зарарли дастур прототипини яратди, у инсонга эшитилмайдиган товушли сигналлар ёрдамида зарарланган компьютердан клавишалар босилишини ва бошқа махфий маълумотларни яширин тарзда узатиши мумкин. Бунда маълумотларни юбориш юқори частоталарда юз бергани боис, компьютер интернетга уланган бўлиши шарт эмас. 

Фақат ўрнатилган микрофон ва динамикларнинг ўзидан фойдаланган ҳолда, тадқиқотчилар паролларни "Lenovo T400” ноутбукидан қарийб 20 метр масофадаги бошқа компьютерга узатишга муваффақ бўлган. Назарияга кўра, агар хакерлар аудиосигналларни такрорлайдиган ва назорат қилинадиган қурилмалардан акустик кўп алоқали тармоқни яратса, масофа анча каттароқ ҳам бўлиши мумкин.  

"Маълумотлар ушбу яширин тармоқ орқали зарарланган ҳамда бир-биридан тўлиқ изоляцияланган компьютер тизимлари ва тармоқни (масалан, Интернет) бирлаштирувчи  узеллар орасида сакраши мумкин, - деб ёзади олимлар.

Шу тарзда хакерлар саноат корхоналаридан қимматли маълумотларни "ҳаво” орқали ўғирлаши мумкин. Тўғри, ушбу дастур ишлаши учун у олдин қандайдир йўл билан компьютерга тушиши керак, масалан, USB-флешка орқали. 
Қарши чоралар сифатида тадқиқотчилар, биринчидан, компьютерлардаги аудиокириш ва чиқишларни, агар улар ишлатилмаётган бўлса, ўчириб қўйишни таклиф этади. Иккинчидан эса, улар юқори частотали диапазонларни блокировка қилиш учун аудиофильтрларни иложи борича кенгайтиришни тавсия этади.



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2429 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Германия, Вируслар, парол, ўғири
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:35
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное