Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TANLOVLAR

“Ўзбекистон – болалар нигоҳида” кўргазмасидан 100 дан ортиқ расм жой олди

"Ўзбекистон – болалар нигоҳида” кўргазмасидан 100 дан ортиқ расм жой олди

 Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида "Ўзбекистон – болалар нигоҳида” мавзусида кўргазма-танлов ташкил этилди.   

 Соҳа равнақи йўлида кўрсатилаётган улкан эътибор самарасида мусиқа ва санъат йўналишидаги таълим масканларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш, улардаги ўқув-тарбиявий жараённи сифат ва мазмун жиҳатдан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

 Бу жиҳатлар Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Мазкур масканда 650 нафар ўғил-қиз умумтаълим фанлари билан бирга тасвирий ва амалий санъат йўналишида чуқурлаштирилган билим олиш имкониятига эга. Ўтган вақт мобайнида мактаб ўқувчилари тасвирий санъат фестивали, «Камалак жилоси», «Ер куррасида тинчлик бўлсин!» каби қатор ижодий кўрик-танловлар, Польша, Чехия, Япония, Ҳиндистон, Хитой каби давлатларда ўтказилган халқаро болалар расмлари кўргазмаларида муваффақият қозонган.

 «Ўзбекистон – болалар нигоҳида» ижодий кўргазма-танловидан кўзланган мақсад ёш мусаввирларнинг она Ватанга бўлган меҳрини янада кучайтириш, уларда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкам қарор топтиришдан иборат.

 Танловда Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг 1-4-синф ўқувчилари табаррук диёримиз, унинг мафтункор табиати, ибратли анъана ва қадриятларимиз, тобора обод бўлиб бораётган шаҳар ва қишлоқлар тасвирланган расмлари билан фаол иштирок этди. Улардан энг яхши деб топилган 100 дан ортиқ расм ушбу кўргазмадан жой олди. 

 Кўргазма доирасида ижодий иши энг яхши деб топилган болаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.



Категория: TANLOVLAR
Просмотров: 2907 | Рейтинг: 0| Рейтинг: танлов
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:09
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное