Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ўзбекистон ҳудудига Россиядан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади


21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. «Ўзгидромет» хабарига кўра, 21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда кечалари 12-15 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража совуқ бўлади.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади.

Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.



Manba:kun.uz
Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3246 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:43
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное