Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DOLZARB MAVZU

Ўзбекистонда биринчи қор ёғиши мумкин

Республика ҳудуди бўйлаб ёққан ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонда яна қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўрнашиб олди.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, ҳафта охирида кундузи ҳарорат 18-20 даражани ташкил этди, баъзи жойларда эса 22-25 даражагача етди.

Дам олиш кунларида қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати нормадан 2-3 даража юқори бўлади. Бироқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида якшанба куни қисқа муддатли ёмғирлар бўлади.

Ўзгидромет бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz таҳририятига берган маълумотига кўра, келаси ҳафта бошида республика ҳудудига Москва ва Москва вилояти ҳудудидан совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради.

Душанба, 12 ноябрь куни совуқ ҳарорат фонида республика бўйлаб ёмғирлар ёғади. Ёмғир билан шамол ҳам кучаяди. Баъзи ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кескин туша бошлайди.

Сешанба 13 ноябрь куни ёғинлар тўхтайди, аммо совуқ ҳаво 14 ноябрга қадар сақланиб қолади. Кечаси ҳарорат 0-2 даражагача тушиб кетади, кундузи эса +7 +9 атрофида бўлади.



Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 4099 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное