Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qaqnus - Destiny (korea)
. Titanik-soundtreck
. Dengiz hukumdori - Offical soundtreck
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Ishdagi Ishq - Служебный роман
. Pazanda - The Sound of Love
. Sevgi Iztirobi - Nihan Muzurluk Peinde
. Qaxvaxona - soundtreck
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Saroy Javohiri-Soundtreck5
. Muhabbat tafti - Teri Meri hind soundtreck
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

"Ўзбекнаво" огохлантиради!!!

Миллий матбуот марказида эстрада санъати ривожида шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигининг аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда санъаткорлар, бастакорлар, шоирлар, журналистлар иштирок этди.
     "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори А.Ҳайдаров ва бошқалар мамлакатимизда миллий қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонандаларнинг фаолиятини таҳлил этиш асосида уларга амалий кўмак кўрсатилмоқда. Ёш ижрочилар ўртасида бадиий етук қўшиқлар яратиш, саҳна маданияти, кийиниш одоби, санъаткор маънавиятига оид доимий тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
    Шунга қарамай, айрим ҳолларда ижодкорлар ўртасида яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилмагани матни, мусиқаси ва ижроси саёз, енгил-елпи, мазмунан ғариб қўшиқлар яратилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса томошабин, айниқса, тафаккури энди шаклланиб келаётган ёшларнинг руҳияти, эстетик диди, маданий савияси, дунёқараши, маънавиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу боис шоир, бастакор ва хонандалар ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, эфирга узатилаётган қўшиқлар савиясини доимий таҳлил этувчи бадиий кенгашлар масъулиятини янада ошириш мақсадга мувофиқдир.
     Анжуманда қўшиқ яратишда ижодкорлар ҳамкорлигини муайян ижодий лойиҳа тарзида йўлга қўйиш, давра суҳбатлари, маҳорат сабоқлари, жонли мулоқотлар, учрашув ва концертларни мунтазам ташкил этишга оид амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди. Журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2441 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное