Ҳозирги кунда кўп сонли телетомошабинларнинг таҳсинига сазовор бўлаётган
«Опа-сингиллар» телесериалининг иккинчи фасли ҳамда янги суратга олинган
«Ёдгор» ва «Хаёт пиллапоялари» телесериалининг монтаж ва дубляж жараёлари
якунига етказилиб, эфирда намойиш етиш учун шай қилиб қўйилди. Бу ҳақда МТРК
сайтида эълон қилинган.
«Ўзбектелефилм» давлат унитар корхонасининг 2013 йилги ижодий иш режасидан
қуйидаги сценарийлар ўрин олди:
Ҳилола Алиева муаллифлигида суратга олиниши режалаштирилаётган 20 қисмли телесериал «Бинафшалар
диёри» деб номланди. У ёш авлодда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини
шакллантиришда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида олиб борилаётган
ишларни тасвирлайди. Сериалда ўқитувчи ва ўқувчи, ўқитувчи ва ота-она
муносабатлари билан бирга фидойи устозларнинг ўқувчиларни тинчликсеварлик
руҳида тарбиялаш борасидаги ишлари, шунингдек, мактаб руҳшуноси, маҳалла билан
ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ёритилади.
Шунингдек, Исмоил Шомуродов муаллифлиги остида суратга олиниши режалаштирилаётган 20
қисмдан иборат «Олтин даврим» телесериали талабалар ҳаётига
бағишланади. Ёшларнинг орзу-интилишлари, ички кечинмалари, ўқиш ва бўлажак
касбларига бўлган муносабат, ота-она ва ўз Ватанига нисбатан бўлган муқаддас
туйғулар мазкур телесериалнинг асосий ғоя-мазмунини ташкил етади.
Суратга олиниши режалаштирилаётган янги телесериаллардан яна бири Рустам
Жабборов муаллифлиги остида 20 қисмдан иборат «Қисмат битиги» телесериалидир.
Сериал воқеалари хозирги кунларда бўлиб ўтади. Бунда асосан миллий қадриятлар,
ота ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, оилавий муаммолар ва уларнинг
йечимлари каби мавзулар ёритилади.