Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Yosh ijodkor Bexruz Tohirovdan kutilmagan yangiliklar
Шоу-бизнес оламида янги ном қозониш учун шиддат ила ҳаракат қилаетган ёш санъаткор Беҳруз Тохиров нафақат хонандаликда, балки актёрликда ҳам ўзини синаб кўрмоқда.

Айни дамда у режиссёр Озод Шамснинг янги “Ёлғизлар” фильмида бош ролни ижро этибгина қолмай, мазкур картина учун саундтрек ҳам ижро этмоқда. Ушбу саундтрек Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, тез кунларда радиотўлқинлар орқали омма эътиборига ҳавола этилади. Шунингдек, хонанданинг сўзларига қараганда,  яна бир янги фильм ижодкорларидан бош роллардан бирини ижро этиш таклифи ҳам билдирилмоқда.

Қолаверса, хонанда айни дамда мустақиллигимзнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан Қўқон шаҳрида ўтказилган “Мен Ўзбекистонни севаман” номли концерт дастурида, Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак” номли тарғибот тадбирларига қатнашмоқда. Бундай лойиҳалардан илҳомланган ижодкор, ватанимиз байроғига бағишланган таронасига клип тасвирга олиб халқимизга намойиш этишни режалаштирди. Мана шундай бир нечта янги лойиҳалар устида иш олиб бораётган хонандага омад тилаб қоламиз. 
 


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 6216 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Bexruz Tohirov
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:59
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное