Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

"Замонавий совчилар-3" фильми премьераси қандай ўтди?
"Замонавий совчилар-3" фильмининг премьераси  Алишер Навоий номли  кинотеатрда бўлиб ўтди.  Бу ерга ташриф буюрган муҳлислар, дўстлар, яқинлар шунчалар кўп эдики, баъзиларга оёқда туриб фильмни томоша қилишларига тўғри келди.

Бугун "Ўзбегим таронаси” радиоси тўлқинининг  "Интервью” лойиҳасига  "Замонавий совчилар-3” фильмининг ижодкорлари режиссёр Жавлон Шодмонов ҳамда бош қаҳрамонлардан бири Муяссар Бердиқулова ташриф буюришди.

Мазкур фильм ҳақида батафсил маълумот етказиб, бошловчи ҳамда тингловчилар саволларига жавоб бердилар. Жавлон Шодмоновнинг қувноқлиги, ҳозиржавоблиги ва келгуси режалари муҳлисларга завқ-у шавқ бағишлади. Шунингдек, ижодкор эфир сўнгида барча ижодкорларга ва ҳамкорларга миннатдорчилик билдириб,  tarona.net  сайти муҳбирларига  фильм премьерасига  таклифномалар тақдим этишди.


"Замонавий совчилар-3" фильмининг премьераси  Алишер Навоий номли  кинотеатрда бўлиб ўтди.  Бу ерга ташриф буюрган муҳлислар, дўстлар, яқинлар шунчалар кўп эдики, баъзиларга оёқда туриб фильмни томоша қилишларига тўғри келди. Премьера аввалида "Уммон” гуруҳи таронаси билан  томошабинларга шодлик улашди.

Сўнг Рухшона айнан шу фильм учун куйлаган "Замонавий совчилар” саундтрекини куйлаб, аъло кайфият бағишлашдан чарчамади.

Cоmedy.uz йигитларининг томошаси ҳам ёрқин таассуротлар баҳш этса, Муниса Ризаеванинг қўшиқ куйлаб, бошловчи вазифасини ўтаётган  сўз устаси Шукуриллони рақсга чорлагани шодон хайқириқларга, олқишларга сазовор бўлди.


Томоша тугаб, қўшиқлар куйланиб бўлгач, тадбирнинг асосий қисми бошланди, яъни фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, томошабинларга таништирилди. Шунингдек, алоҳида миннатдорчилик сўзлари ёғилди. Дарвоқе,  фильм ижодкорлари томонидан "Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда Tarona.net  сайтига миннатдорчилик ёғилганда, журналистларнинг боши кўкка етди.


Ва фильм бошланди....



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 3471 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Замонавий совчилар-3
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:27
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное