Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Великолепный Век-Soundtreck (of Rada Ray)
. Yoz ifori-Piano [soundtreck]
. Kelin - Soundtreck (Hind serial)
. Titanik-soundtreck
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Qaxvaxona - soundtreck
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Qalbim Chechagi-soundtreck3
. Shamollar Mamlakati - soundtreck 2 (korea)
. Merlin-Soundtreck
. Vorislar - Serendipity (serial korea)
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Pazanda - Sad Love
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 3
. Ayol Qalbi - You can't say (english version)
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАРИХИДА БИРИНЧИ МАРТА АЁЛ-ПРЕЗИДЕНТ!

19-декабр куни мамлакатда ўтказилган президент сайловида хукмрон "Сэнури” партиясидан номзоди кўрсатилган Пак Кин Хе энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб эълон қилинди, унинг асосий рақиби-мухолифатдаги бирлашган демократик партия вакили Мун Чже Ин мағлубиятга учраганини тан олди. Пак Кин Хе аслида биринчи бор президентлик учун кураш олиб бораётгани йўқ. 2008 йили ўтказилган сайловда партиядоши, амалдаги давлат рахбари Ли Мён Бакка ютқазиб қўйган эди. 60 бахорни қаршилаган бу аёл сайловолди компаниясида отаси Пак Чон Хи тузуми даврида содир этилган жиноятлари учун ҳалқидан кечирим сўраган. Хе 2012-йилнинг февралида "Сэнури” консерватив партиясининг раиси этиб сайланади. Бу партия илгари "Ханнара” деб аталган. Парламент сайловида "Сэнури”чилар кутилмаганда демократик партия вакилларини доғда қолдириб, парламентдаги 152 та ўринни банд этди. Унинг отаси 1961 йили уюштирилган давлат тўнтаришидан сўнг хокимият тепасига келган. 1979 йилгача мамлакатни бошқарди. Охир-оқибат сафдошлари томонидан ўлдирилади. Отасининг бошқаруви даврида Пак Кин Хе унинг хориж сафарларида, учрашувларида хамрохлик қилган. Шу боисдан, унинг мамлакатнинг биринчи хоними деб ҳам аташган. Хе хонимнинг яна бир тахаллуси бор, "Ноутбукли малика” деган. Омма олдида аввалдан тайёрланган маърузаси билан чиқиш қилгани учун балки унга шу тахаллусни қўйишгандир. Бундан ташқари, оғир-вазмин, босиқлиги учун "Муз маликаси” номи билан машхур бўлган эди. Янги президент ўз дастурида биринчи навбатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий таъминоти кучайтиришга вахда қилмоқда. Қўшни Корея Ҳалқ демократик республикаси билан муносабатлани нормаллаштиришга қарор қилган.

Кўпчиликни амалдаги рахбар Лю Мён Бакнинг президент сайловида иштирок этмаганлиги масаласи қизиқтириши табиий. Конституцияга кўра, Жанубий Кореяда давлат рахбарининг ўз лавозимига қайта сайланиши таъқиқланади. Беш йилдан сўнг президент ўз лавозимини тарк этиши шарт. Пак Кин Хе 1952 йилнинг 2-февралида Тэгу шахрида таваллуд топган. Оилада ундан ташқари ўғил Пак Жи Ман ва яна бир қиз Пак Се Ён ҳам дунёга келади. Хе 1970 йили Сеулдаги ўрта мактабни битиради, Сеулдаги Соган университетига кириб, электротехника сохасида бакалавр даражасини олади. Бундан ташқари, Тайванд университетида хитой маданияти бўйича ўқиб, "Хонорис” даражасига эга бўлади. 1974-йилнинг 15-августида отаси Пак Жн Хига суиқасд уюштирилади. Президентнинг ўзи оғир жарохатланган холда шифохонага ётқизилади. Рафиқаси Юк Ён Су вафотидан сўнг Пак Жон Хи бошқа уйланмади, дунёдан тоқ ўтишга қарор қилди. Шу боисдан катта қизи, яъни президент бўлиб сайланган Пак Кин Хе биринчи хоним сифатида отасига хамрохлик қилади. Бу жараён 1979 йилнинг 26-октябрига қадар давом этади. Айнан шу куни Пак Жон Хи Корея ЦРУ си директори Ким Жэ Гю томонидан отиб ўлдирилади.

Пак Кин Хе диний семинария ва пресвитериан коллежида тақсил олади, шундан сўнг катта сиёсат билан шуғулланишга қарор қилади, турмуш қурмаган. 1998 йили миллий мажлис-парламентга Буюк Мамлакат партиясидан депутат этиб сайланади. 2004-2006-йиллар давомида буюк мамлакат партиясини бошқарди. Унинг хизматлари юқори бахоланиб, хатто норасмий "Сайлов қироличаси” унвонига ҳам эга бўлди. 2011-йилда партиянинг рейтинги кескин тушиб кетганлиги туфайли, Сэнури номидаги партияга асос солган. У "Янги уфқлар” партияси маъносини англатади. 2011-йилнинг 19-декабридан Хе фавқулодда қўмита раиси сифатида ўз фаолиятини бошлайди. Охир-оқибат у ўтказилган президент сайловида қанча рақибларини ортда қолдириб, ғолиб чиқади. Биринчи аёл президентлар ҳақида сўз борганда, Пак Кин Хега ўхшаш давлат рахбарлари жуда кўп. Масалан, Аргентина, Чили, , Таиланд, Германия, Бразилия каби мамлакатларни аёл кишилар бошқармоқда.



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2861 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 00:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное