Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Жун Санг эскирган мавзу эмасми?

Нима учун ҳозир санъатга қадам қўяётган ёш хонандалар тақлид йўли орқали танилишга ҳаракат қилишади?!

Ёш хонанда Холмурод Саидовнинг "Қачон соянг тушади менга” қўшиғига ишланган клипни кўриб, рости асабим бузилганди. Чунки, хонанда бир вақтлари ҳамма севиб томоша қилган "Қиш сонатаси” номли корейс сериалининг бош қаҳрамони Жун Сангга тақлид қилиб  чиққан. "Қачон соянг тушади менга”, деб, балки Жун Сангга қарата айтгандир?! Унга тақлид қилгач, машҳурлик сояси Холмуродга ҳам тушиб қолса ажабмас-да! Шундан сўнг, бу хонанданинг манзилига анчагина танқид тошлари отилди. Бироқ кор қилмаган кўринади. Сабаби, куни кеча "Бевафо” қўшиғига ишланган клипни мухлисларга тақдим этди. Не кўз билан кўрайки, яна ўша Жун Санг образи. Ҳамма нарсада меъёр бор, ахир. Холмурод Саидов Жун Сангни яхши кўрса, мухлисларда нима гуноҳ? Баъзи ёш хонандалар нега санъатга бунчалик саёз қарашади.

Салима Обидова, Фарғона

Холмурод Саидов, хонанда: — Биринчи қўшиғимга ишланган клип эфирга чиққанида, мухлисимиз таъкидлаганидек, кўпчилик "Вой, Жун Сангга тақлид қилар экан-а?”, дейишганди. Кўча-куйда фақат шундай гап-сўзларни эшитардим. Рости, мен "Қиш сонатаси” сериалини кўрмаганим учун бу гапларга парво қилмаганман. Аммо қизиқишим устунлик қилиб, ушбу сериални кўрдим. Лекин мен Жун Сангга тақлид қилмайман, қилмаганман ҳам. Ёшлигимдан сочимни ўстириб юраман. Ранги ҳам табиий шундай, бўялмаган. Кўзойнакка келсак, бошқа хонандалардан ажралиб турай деб, ўзимга имиж қилиб олгандим. Шу сабабли "Бевафо” қўшиғининг клипида ҳам танлаган имижимда намоён бўлганман. Қачонлардир вақти келиб, соч турмагимни ўзгартирарман. Аммо кўзонак тақишдан воз кечолмайман, чунки чиндан ҳам кўриш қобилиятим паст.



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 5057 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Kino Yangilik, Jun Sang, Tarona.net
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное