Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Zo‘r-Zo‘r STAR лойиҳасининг биринчи концерти бўлиб ўтди

30 март куни соат 20:00 да Forum TV телеканали орқали биринчи Zo‘r-Zo‘r STAR-концерт намойиш этилди.

Миллионлаб телетомошабинлар нафақат кастингдан ўтган 11 нафар иштирокчи билан танишиш, балки уларнинг овозларини жонли ижрода тинглашга ҳам мушарраф бўлди.

Концертга тушиш бахтига сазовор бўлган томошабинлар, биринчи навбатда, иштирокчиларнинг қариндошлари ва яқинлари эди. Уларнинг ҳаммаси концертга тайёргарлик кўриб келган, яъни қўлларида иштирокчиларни руҳлантириб турувчи плакатлар ва транспарантларни кўриш мумкин эди. 

 

Қоидага кўра концерт кечаси лойиҳа ҳайъати аъзоларини таништиришдан бошланди. 
 Улар қуйидагилардан иборат бўлди:

Рустам Ҳамроқулов —эстрада вокали бўйича педагог;

Наби Абдураҳмонов — актёрлик маҳорати ва саҳна нутқи бўйича педагог;

Элвира Мулюкова — хореография бўйича педагог;

Алишер Узоқов — ўзбек киносининг таниқли актёри;

Гулнора Каримова —  Zo‘r-Zo‘r STAR лойиҳаси ҳайъатининг фахрли аъзоси, Васийлик кенгашининг раиси.

  

 

Концерт давомида иштирокчилар 11 та жаҳон хитини ижро этди. Уларнинг ҳар бир чиқиши тегишли тарзда роликлар ва бошқа эффектлар билан безалди.

Томошабинлар залини алоҳида қайд этиш жоиз, улар ҳар бир ижрочини гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турди. 

  

 

 

 

 

Сал кейинроқ  Zo‘r-Zo‘r STAR лойиҳаси ҳайъатининг фахрли аъзоси, Фонд Форум Васийлик кенгашининг раиси Гулнора Каримова саҳнага кўтарилди. У ҳар бир иштирокчининг кучли ва заиф томонларини алоҳида қайд этган ҳолда, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

  

Лойиҳа гимнининг ўзбек ва рус тилларида ижро этилиши эса кечага нуқта ясади. 

  

Олдинда яна шундай 8 та концерт кутмоқда, улар давомида 11 нафар омадли иштирокчининг ижодий камолини кузатиб бориш мумкин бўлади.

Manba:darakchi.uz

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2695 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Zo‘r-Zo‘r STAR
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:09
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное