Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

2014 йил бошидан 9 та янги фильм томошабин ҳукмига ҳавола этилди

Йил бошидан бери томошабинлар эътиборига 9 та янги фильм намойиш этилди. 

 
Бугун киноижодкорлар олдига жуда қатъий ва жиддий талаблар қўйилганки, шу талаблар асносида бадиий кенгашдаги фильмларнинг сараланиш тизимида ҳам ўзгаришлар ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Асосий урғу сонга эмас, сифатга йўналтирилган. Ҳозирда фильм тақдири сценарий босқичидаёқ ҳал қилинмоқда. 

Тайёр фильмнинг камчиликларини бартараф қилиб, кўплаб ортиқча эпизодларни қисқартиргандан кўра, уни сценарий босқичида тўғирлаш, сайқаллаш ва бадиий ҳамда профессионал даражасини аниқлаш афзалроқ. 

Бугунги ўзбек киносининг асосий камчиликларидан бири ҳам айнан яхши сценарийларнинг танқислигидир. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблар бирлашмаси ёш киноижодкорларнинг касб малакасини ошириш мақсадида "Кинодраматургия асослари” йўналиши бўйича уч ойлик бепул маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Бу маҳорат дарсларини тажрибали ва малакали сценарийнавислар ва кинодраматурглар олиб боришади. 
 
2014 йилнинг илк ойларида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган 9 та фильм ичидан кинорежиссёр Мансур Абдуҳолиқовнинг "Қудуқ” ва режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Эркатой” фильмларини алоҳида таъкидлаш жоиз...
 
"Қудуқ” арт-хаус, муаллифлик киносининг ёрқин намунаси бўлса, "Эркатой” эса қиш киномавсумининг томошабинлар сони бўйича лидери бўлиб келмоқда.

Manba:pressnews.uz



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 3147 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: янги фильм, Фильм
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Маргуба wink
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:55
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное