Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DOLZARB MAVZU

21.12.2012. ЎТДИ КЕТДИ

Деярли йил бошидан бери бутун дунёда муҳокама қилинаётган мавзуга ниҳоят якун ясаш вақти етди.

Бундан бир неча минг йиллар илгари Марказий Америка ерларида яшаган Майя халқларининг тақвими бўйича 21.12.2012 санасида Ерда ҳаёт тугайди, деган башоратга кимдир ҳақиқатдан ишонди, кимдир бундан ваҳимага тушди яна кимдир эса унга тайёралана бошлади.

   Эътиборлиси, бу миш-мишлар асосан Ғарб давлатларида кенг муҳокама қилинди. Ҳатто шу мавзуга бағишлаб Голливуд "2012” номли бадиий фильм ҳам ишлади. Лекин фильмда "қиёмат қойим” белгиланган вақтидан анча эрта, яъни ёз ойларида рўй беради. Ер ютиши ва сув тошишиеи олдиндан пайқаган катта саккизлик давлатлари ўзаро келишган ҳолда Тибетнинг энг баланд тоғида жон сақлаш учун мўлжалланган кема қуришади ва  ана шу кемада омон қолган одамлар Африка қитъаси томон сузиб кетишади. Шу тариқа Ерда ҳаёт янгитдан бошланади.   

     Роса вақтида суратга олинган ушбу фильм анчагина даромад ишлаб олгани шубҳасиз. Хўш, реал ҳаётда нималар юз бераяпти? Агар эътибор берган бўлсангиз, қиёмат қойим ҳақидаги миш-мишлар асосан Ғарб ўлкаларида кенг муҳокама қилинмоқда ва башоратлар ҳам айнан ўша ердан чиқмоқда. Яна ҳам аниқроғи қиёмат қойимга мусулмон бўлмаган одамлар кўпроқ эътибор қаратишяпти. Аҳвол шу даражага етиб бордики, бу мавзуга катта-катта ташкилотлар ҳам расман муносабат билдиришга мажбур бўлишди. Мисол учунг АҚШнинг Наса агентлиги махсус текширув ўтказиб 21 декабрда сайёрамизда ҳеч қандай фалокат юз бермаслиги, бунинг учун бирон жиддий ўзгариш рўй бермаётганини маълум қилишди.

    Гарчи, юртимиз аҳолисининг аксарият қисми Ислом динига эътиқод қилсада, бизда ҳам бу каби миш-мишлар анча кенг тарқалди. Лекин шунга қарамай аксарият бунга ишонмаслигини ва буни қуруқ сафсата деб билишини қайд этди. Буни сайтимизда ўтказилган "21 декабрдан нима кутаяпсиз?” номли сўровнома натижаларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Унда жами 495 киши иштирок этди ва уларнинг қарийб 75 % 21 декабрь башоратига ишонмаслигини аниқ маълум қилган бўлса, 3,2% иштирокчи шу куни нимадир фалокат рўй беришига ишонишини билдирган ва яна 3 киши 21 декбарда кўчага чиқмасликни лозим кўрган. Қолган овозларни эса бу кунга қизиқаётганлар (15%) ва шу куни эсдалик учун суратга тушмоқчи бўлганлар (5,9%) ташкил этди. 

Қуйида сўровноманинг тўлиқ натижалари билан танишинг.

 1. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди, башоратлар эса қуруқ сафсата - 226 киши (45,7%)

 2. Бунга эътибор бермайман, 21 декбарь мен учун оддий кун – 145 киши (29,3%)

 3. Қиёмат қойим ҳақидаги башоратга унчалик ишонмайман, лекин ўша кунга қизиқяпман - 76 киши (15%)

 4. Эсдалик учун 21 декабрда суратга тушмоқчиман – 29 киши (5,9%)

 5.  Майялар башоратига асосан қандайдир фалокат юз беришига ишонаман  - 16 киши (3,2%)

 6. Шу куни ҳар эҳтимолга қарши кўчага чиқмоқчимасман - 3 киши (0,6%)

 

 



Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 5954 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Xasan_BOY Шунака мишмишларни интернетга берайотган вактида нет ни ишламайдиган килиб куйиш керак эси пастларни
Like | 0
uz-boy Kiyomat koyimdi kachon bolishligini fakat Allohim biladi u bandasiga ayon emas .
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:08
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное