Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SEVGI DUNYOSI

Ayollar
Аёл

Келинлик уйида тинчлигин топмай,
Кўз очиб кўргани эрига ёқмай,
Висол қайиғида ҳеч қанча оқмай,
Эр сабаб уйига қайтган аёллар!
Дардини сувларга айтган аёллар!

Айбми аёлда омад бўлмаса?
Ҳипчабел, қомат бўлмаса?
Отаси ортидан даромад бўлмаса?
Куёвнинг онгида шайтон ҳаёллар.
Шу сабаб эридан қайтган аёллар!

Дардини айтмасдан ичига ютиб,
Ўзга бир шаҳзода келишин кутиб,
Нозик билагига кўз ёшин суртиб,
Тунлари ухлолмай ётган аёллар!
Такдирдан энсаси қотган аёллар!

Ёрига бир бора қулоқ тишлатиб,
Ёри ҳам бир кеча-кундуз ишлатиб,
Умр баҳорини қишда қишлатиб,
"Аёл" деган тамға босган аёллар!
Ёшлигини дорга осган аёллар!

Бахт сўраб жойнамоз тушмас қўлидан,
Қочмоқчи бўлади хижрон чўлидан,
Тутмоқчи бўлиб бахтнинг қўлидан,
Эридан дард жафо топган аёллар!
Этагидан итлар қопган аёллар!

Ортидан кулади дўсту девона,
Ўзини уйида ўзи бегона,
Хаттоки тушунмас ота-ю она,
Ёр кутиб кўзлари гирён аёллар!
Армони ёр билан ошён аёллар!

Бева ҳам кимнингдир арзандасидир,
Худойимнинг суйган бир бандасидир,
Бу ҳам бир хаётнинг аччиқ хандасидир,
Қўшниси жеркиниб турган аёллар!
Уйида беркиниб юрган аёллар!

Қизини тўйига айтмас аммаси.
"Тул" дея ирим қилар хаммаси.
Умрбод учмаса керак тамғаси.
Шунда ҳам худога солмас аёллар!
Қизларни тўйига бормас аёллар!

Дунёда ҳеч ким бўлмас у томон,
Дунёга келганига пушаймон,
Дунёда сирдош бўлмаса ёмон,
Қалби учун қабр қурган аёллар!
Хижрон билан давр сурган аёллар!

Таом бедармон, қувват йўқ белда.
Хомила туғилмай киради ерга.
Айбни агдармай айбдор эрга.
Қайнонага ёмон бўлган аёллар!
Шунда ҳам эр томон бўлган аёллар!

Боласиз бешик тебратиб тунда,
Ҳаёлда аллалар айтади кунда,
Худойим "ол қулим" деворса шунда,
Бахт топиш ҳеч гап эмас аёллар!
Бир кетса қайтиб келмас аёллар!

Янгаси чоллардан куёв топади,
Хотини борлардан куёв топади,
Эшитиб кўнглига оғир ботади,
Тақдир ўйинидан ҳайрон аёллар!
Эр сабаб умри вайрон аёллар!

Ёш туриб сочига ок, оралаган, Тенгдошлари аллакачон болалаган, Гу'даклари бор уйга муралаган, Фарзанд орзусида юрган аёллар! Боласиз уттизга кирган аёллар!
Узини чалгитиб китоб ук,ийди. Гохида гамгин шеьрлар тук,ийди. Тунда ёзиб тонгда узи ук,ийди.Шеьрлари узидан ортмас аёллар! Ёнида эр киши ётмас аёллар!
Оллохнинг бандаси бахтин топади, Бир куни бир жойда тошдек котади, Эр эса ду'захда касрин тортади, Зинога чап бериб к,очган аёллар!
Оллох деб кафтини очган аёллар! Биринчи эридан к,алби чилпарчин, Иккинчи эри учун Ойбарчин, Ишк,илиб севгиси булсинда чин, Турмушдан куркиб колган аёллар!
Ёмонига йу'лик,иб колган аёллар! Алпомишдек йигитга ёр булинг, Чакалокка этаги бисёр булинг, Иккинчи турмушда хушёр булинг, Ёлгизликни енгиб чиккан аёллар! Бахти кулиб тенги чиккан аёллар



Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @TaronaSupportBot manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat!
Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!
Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 22503 | Комментарии: 9 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 9
adminka888 Juda ajoyib!!! :'( :'( <_<
Like | 0
ABULFAYZ2967 wer zur chiqibdi gap yuq klass
Like | 0
2336278 Kim yözgan bölsaham rahmat zör chiqibdi.
Wu örinda odamlarning nazlida ötirib qolgan tamg'a bn yawoyotgan lekin alloxning taqdirini kutib yawayotgan qizlar xaqida ham yozing. Oldindan rahmat
Like | 0
zohid9606 KANIYDI HAMMA AYOLLAR SHUNDAY BOLSA!!!
Like | 0
guli3464 Juda zoor qoyil
Like | 0
muxammad1997 Umuman gap yöğku lekin hamma ham uqimaydi.
Like | 0
dil1596 zur (y)
Like | 0
sevara5835953 Zor cqibdi gap yo kim yozsayam zor
Like | 0
nargiss88 Bu She'rri muallifi ko'rsatilmagan
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:22
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное