Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Актёр Алишер Узоқов СОППА-СОҒ!!!


Whatsapp дастури орқали яна бир шов-шувли хабар тарқалди. Унда таниқли киноактёр Алишер Узоқовнинг автоҳалокатга учрагани ва у айни пайтда кома ҳолатида ётгани баён қилинган. 


"..."Каптива" ҳайдовчиси актёр Алишер Узоқов экан, у жиддий жароҳат билан дархол касалхонага ётқизилган. Айтишларича, умид (тузалишига) жуда кам. Оқ рангли "Нексия" машинасининг ҳайдовчиси автомобилни маст ҳолатда бошқарганликда айбланмоқда...", деб ёзилган телефонларга тарқалган хабарда.


Лекин, ушбу хабар ўз тасдиғини топмади. Бунга "жабрланувчи"нинг ўзи ойдинлик киритди. Нохуш хабарда гўёки кома ҳолатида ётган Алишер Узоқовнинг ўзи Фейсбукдаги саҳифаси орқали вазиятга ойдинлик киритди. 


"Whatsapp орқали тарқатилган ёлғон хабарни дўстларим менинг рақамимга ҳам юборишди, ҳайрон қолдик. Бу ҳаммаси ёлғон албатта, соғ саломатман" дейди Узоқов. 


Эслатиб ўтамиз, бу телефонлар орқали тарқалаётган биринчи ёлғон хабар эмас. Яқинда "Билайн" уяли алоқа компаниясининг ёпилишига оид ёлғон хабар ҳам тарқалган, бироқ тез орада унинг асоссиз эканлиги исботланганди.

 Manba:darakchi.uz



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 5852 | Рейтинг: 0| Рейтинг: актер, Алишер Узоқов
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное