Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Алишер Файз "Оила"га, "ЭЛДИДО" эса "Бевафо"га ўралашиб қолди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз янги қўшиғини мухлислар  эътиборига ҳавола этиш арафасида...

  Хонанда оила мавзусидаги қўшиғи номини ҳозирча сир тутишни маъқул кўрди. Айтишича, қўшиқ клипи билан бирга премьера қилинади. Режиссёр Мирмақсуд Охунов билан ҳамкорликдаги ишланган клип сюжет йўналишида. Оила даврасида мароқ билан томоша қилинадиган клип тез орада эфирга узатилади.

 

Шунингдек, энди Алишер Файзнинг 2013 йилдаги Сен борсанки... номли концерт дастурининг дисклари сотувга чиқди.

 

Ўзининг ноодатий йўналиши билан ёш гуруҳлардан ажралиб турувчи ЭлДиДо гуруҳи тингловчиларга янги қўшиқларини тақдим этишга шай...

Улардан бири Бевафо, иккинчиси сокин оҳангдаги Хаёл номли қўшиқ. Шу кунларда Бевафога клип суратга олиш ишларини бошлаш арафасида туришибди. Клип қандай кўринишда бўлиши борасида ҳали аниқ тўхтамга келганимизча йўқ, дейди гуруҳ вакилларидан бири Дилниёз Ғаффоров. Клип режиссёрини танлашдаги танлов ҳозирча Ёдгор Носировда тўхталмоқда. Маҳзун сўзлар билан куйланган шўх тарона сизга мақул келади, деган умиддамиз!

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3715 | Рейтинг: 0| Рейтинг: АЛИШЕР ФАЙЗ, ЭЛДИДО
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное