Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Файзнинг концертигача Паризода чарчаб қолади!?

Паризода рақсига бемор бўлганлар бугун минглаб топилади. Концерт ва шоуларга унинг рақслари алоҳида файз олиб киради. Шунданми, сўнгги пайтда бирон концерт йўқки, унинг иштирокисиз ўтса! Паризоданинг энг катта ютуғи шундаки, у ўзини рақс учун туғилгандек ҳис этади! Шунданми, касбининг қули бўлган бу раққоса ўз устида тинимсиз ишлайди, изланади.  Истеъдодли раққоса ўз рақс мактабини очишга ҳам улгурди. Рақс сирларини қизларга ўргатиш баробарида, рақс дастасини очишга ҳам улгурди. "Паризода” - профессионал рақс гуруҳи ўз йиллик режасига ҳам эга. "Истиқлол”даги аксарият концертларда ўтажак концерт ва шоулар учун бу гуруҳ махсус рақслар тайёрлайди. Ҳар бир қўшиққа алоҳида меҳр билан ёндашигани учун ҳам эсда қоларли бўлади. Ўз ишига жуда талабчан раҳбар қўлида тарбия топаётган "Паризода”га бугун энг талабгор ҳисобланади. Паризоданинг турли миллат раққосалари образларини моҳирона яратиши бобида ҳам интернетда жуда машҳур. Ҳинд миллий либосида эса ўзбек  қизини ёрқин ҳинд актрисаларидан ажратиб ҳам бўлмайди.  Шу кунларда Илҳом Фармонов, Озодбек Назарбековнинг яккахон концертларига катта ҳозирлик кўраётган Паризоданинг ҳатто фарзанди парваришига ҳам етарли вақти йўқ. Янги рақсларни саҳналаштирар экан, раққоса уйқу ҳаловатидан ҳам воз кечган.  Сўнгги маълумотларга қараганда, Паризода бир неча йиллар давомида яқин ҳамкорлик қилиб келган санъаткор дўсти Алишер Файзнинг янги яккахон дастурида иштирок этолмаслиги ҳам мумкин. Паризодага кўра, Озодбекнинг  "Истиқлол”даги салкам 20 та  концертидан сўнг у чарчаб қолади. Бу бир баҳонами ё Файз билан ижодий муносабатлари орасидан "қора мушук”нинг ўтишими?  Алишернинг энг машҳур клипларида бош қаҳрамон бўлган латофатли раққоса нега хонанданинг концертларида хиром айлашдан бош тортиб, турли важлар ўйлаб топмоқда? Бу саволларга аниқ жавобни эса раққоса ҳозирча очиқламади. Бироқ, мавзуга яна қайтамиз.

Ж.Ҳамроев



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 5727 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: АЛИШЕР ФАЙЗ, Паризода
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
dilya3232 Iloyim Alisher Fayzi konsertlarida "Parizoda" raqs dastasi chiqmasin
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 00:25
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное