Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Beeline ёш қўшиқчилар ўртасида танлов ўтказади

«Билайн» алоқа оператори "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси кўмагида ёш санъаткорлар ўртасида "Zo’r-Zo’r STAR” номли мусиқа танловини ўтказади. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида танловда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинди.

Танлов ғолиблари шу йилнинг 15 февралидан 7 июнигача бўлган вақт ичида аниқланади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар www.zurzurstar.uz сайти орқали ҳамда «Билайн» офисларида танлов анкеталарини тўлдириш имконига эгалар. Номзодларнинг тўлдирилган анкеталари сканирлаштирилган паспорт нусхаси ва расм билан биргаликда 7 мартга қадарkonkurs@zurzurstar.uz электрон манзилига юборилиши керак. «Zo’r-Zo’r STAR» лойиҳаси доирасида ўтказиладиган кастинг сарҳисоби 12-17 март кунлари Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади. Унда 11 нафар истеъдодли қўшиқчи ёшлар саралаб олинади.

Танлов ғолибларини аниқлаш таниқли маданият арбобларидан иборат ҳайъат аъзоларидан ташқари SMS-овоз бериш орқали аниқланади. Лойиҳа ҳақидаги репортажлар ҳамда ҳисобот концертларни Forum-TV канали эфирларида ва www.zurzurstar.uz портали орқали томоша қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, www.odnoklassniki.ru сайтида танлов иштирокчилари билан жонли мулоқот қилиш имкони ҳам мавжуд.

"Zo’r-Zo’r STAR” иштирокчиларини Ўзбекистоннинг энг яхши ўқитувчилари ҳамда эстрада ва кино санъатининг машҳур юлдузлари томонидан ўтказиладиган вокал, хореография, актёрлик маҳорати, психология ва бошқа тарбиявий ишлар бўйича дарслар ҳамда мастер-класслар кутмоқда.

 


Manba:darakchi.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 3154 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: beeline, 2013, Zo'r-Zor
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
yana jafarbek пишет: | 03.11.2013 | 00:55 #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует belayen saqlanib qoldimi bu katta yangilik
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:44
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное