Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Beeline юридик бўлимга янги раҳбар тайинлади

"Билайн” алоқа оператори (Unitel МЧЖ va Buzton ҚК) Алексей Булах юридик хизмати раҳбари этиб тайинланганлигини эълон қилди.

"Компания таклифларини юридик таҳлил қилиш, замон талабларига жавоб берувчи корпоратив сиёсат ва жараёнларни янгилаш ҳамда таёрлаш – булар фақатгина Алексейнинг амалга ошириши лозим бўлган вазифаларининг бир қисмидир, –дейди Unitel МЧЖ Бош директори Андрей Сафронюк. – Натижада буларнинг барчаси "Билайн”нинг мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда сервис даражасининг ўсишига хизмат қилади”.

 

"Юридик жамоанинг олий малакаси ва максимал самарадорлиги – исталган компаниянинг муваффақиятли ва узоқ муддатли ривожланишининг гарови. Ҳужжатларни таҳлил қилиш ва "Билайн”нинг жорий лойиҳаларида иштирок этишдан ташқари, абонентларнинг сўровларига жавоб қайтариш тизимини такомиллаштиришга ҳам жиддий эътибор қаратишни режалаштирганман, бу қайта алоқани тезкорлик даражасини ошириш имконини беради”, – деб таъкидлайди Алексей Булах.

 Manba:darakchi.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 2837 | Рейтинг: 0| Рейтинг: БиЛайн, beeline
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:30
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное