Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. Osiyo-Asi [soundtreck]
. Ishq Jodusi - All I want
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Zoirbek - Katta Odam (SOUNDTRACK)
. Qo'rqmas - soundtreck (music)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 3
. Qalbim Chechagi-soundtreck3
. Ishq Jodusi - Xing Xing wake Up
. Ishq Jodusi - Enticing Trick
. Malikam Endi qara - Ask Laftan
Главная » Файлы » SOG'LIK

Бехтеревани артрит билан адаштирманг

Бир неча йиллардан буён Бехтерево касаллиги билан оғрийман. Қилмаган муолажам қолмади. Бўғимлардаги оғриқдан ҳаловатим йўқ. Касалликнинг мутлоқ давоси борми?

Отабек. Наманган шаҳри

Мурожаатларингизга тиббиёт фанлари номзоди, вертебрелог Бахтиёр Жўраев жавоб беради...

Эркакларда кўпроқ учрайди

Бехтерева хасталиги тиббиётда умуртқалар каналлари ва умуртқа бўзғимларида ҳаракатнинг чекланиши ҳолатига айтилади. Кўпчиликка у анкилозируюшиц спондилоартрит номи билан яхши таниш. Хасталик умуртқа бўғимларида ўзгаришни келтириб чиқариб, оғриқ ва ҳаракат фаолиятининг сустлашиши ва жиддий асоратларда бўғим қотиб қолишига олиб келиши мумкин. Бехтерево касаллигининг бошланғич, ўрта ва оғир даражалари учрайди. Белгиси ва ҳолатига кўра шифокор назоратида аниқ ташхис қўйилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ушбу хасталик аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ  кузатилади.

                                 ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ...

Касалликнинг юзага келиш сабаблари тўлиқ ўрганилган эмас. Баъзи тахминларга кўра наслий мойиллик асосий омил бўлса, бошқа хулосаларга қараганда организмдаги сурункали инфекциялар (асосан ошқозон-ичак ва пешоб йўллари инфекцияларида юзага келадиганлари) бўлиши мумкин. Шунингдек, кучли стресс, таянч-ҳаракат тизими жароҳатлари ҳам касалликка сабаб бўлиши қайд этилади.
ТЎҒРИ ТАШХИС

Хасталикка ташхис қўйиш учун рентген текшируви, магнито резонанс томография текшируви ҳамда умумий қон таҳлилининг махсус текшируви амалга оширилади. Бехтерево белгилари умуртқа ва бўғим касалликларига оид бошқа хасталикларга ўхшаш бўлгани туфайли бемор оғриқ характерини тушунмаслиги мумкин. Хўш, касалликни ўтказиб юбормаслик учун нималарга аҳамият бериш керак? Дастлаб:

Ҳаракат эркин эмаслиги, думғаза суягидан думба соҳасига тарқаладиган оғриқ. Асосан тунги  маҳал қўзғалиши мумкин;

Товон суягидаги сурункали оғриқ;

Умуртқа суягининг кўкрак соҳасидаги оғриғи ва ҳаракат чекланиши;

Узоқ муддат бир хил кўринишда ўтира олмаслик;
 
Шуниси муҳимки, оғриқ ҳисси ҳар доим ҳам умуртқадан бошланавермайди. Безовталик қўл-оёқ бўғимлари (ревматоид артрит каби), кўз яллиғланиши, аорта томири ёки юрак безовталиги билан ҳам намоён бўлиши мумкин. Гоҳида касаллик яширин белгилар билан кечиб, ҳеч қандай безоваталик туғдирмайди. Тасодифий рентген текширувидагина хасталик аломатларини учратиш мумкин.

ОҒРИҚ БЕЛГИ БЕРСА...

Хасталик авж олгани сайин умуртқалар ва катта бўғим, (тизза, сон чаноқ, елка, тирсак) ҳаракатчанлиги сустлашиб, ёнга, орқа ёки олд тарафга эгилганда қаттиқ оғриқ юзага келади. Касаллик бошланиши асосан бўғимлардаги оғриқлардан бўлади. Чуқур нафас олиш, йўталиш ҳамда акса уриш ҳам организмга оғирлик қила бошлайди. Агар ушбу белгилар бир неча ой давомида безовта қилса, албатта мутахассисга учраб, даволанинг. Зеро ўз вақтида даволанмаслик ва шунчаки оғриқсизлантирувчи препаратлар билан кифояланиш мутлоқ ҳаракатсизликка олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас. Касаллик ўтказиб юборилганида бемор гавдаси олдинга эгилган ҳолатда букчайган кўринишга кириб, умуртқа суяги қийшайган, бош олдинда, тизза бўғимлари букилиб қолади.

ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?
Бўғим яллиғланишига қарши дори воситалари, оғриқсизлантирувчи препаратлар, физиотерапия, уқалаш, мануал терапия ҳамда даволаш гимнастикаси асосий даво чораларидир. Бундан ташқари шифокор назоратида мушакларни бўшаштиришни ҳам ўрганиш зарур. Чунки касаллик вақти оғриқдан мушаклар таранглашади. Муолажа давомийлигида беморнинг умумий аҳволидан келиб  чиқиб, нафас машқлари, жойида турган ҳолатда юриш, сув спорти кабилар ҳам киритилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, даволаш вақти ётоқ матраси қаттиқ бўлиб, умуртқа суяги текис жойлашиши лозим.

Бехтерева касаллигида асосий эътибор муолажани тўғри бажаришдир. Зеро тартиб билан бажарилсагина кейинги асоратларини олдини олиш мумкин. Акс ҳолда эса касаллик қайталаниши ҳам эхтимолдан холи эмас.

Такрорланмаслиги учун

Бехтерево билан оғриган беморларга қўйиладиган асосий талаблардан бири соғлом турмуш тарзига риоя этиш бўлади. Вазн ортмаслигини назорат қилиш, ҳар кунлик бадантарбия машқларини бажариш, сузиш, турникка осилиш, фойдали маҳсулотлар билан озиқланиш, шамоллаш, инфекцияли хасталиклардан ҳимояланиш айниқса муҳимдир. Совуқсираш, оёқдан зах ўтиши, оғир юк кўтариш ҳамда тан жароҳатларидан сақланиш лозим.

 
Дилдора Юсуфбекова тайёрлади

БЎҒИМЛАР ХАСТАЛАНМАСЛИГИ УЧУН

1.ИЛВИРА (ХОЛОДЕЦ) ЕГУЛИГИ. Таркибида кўплаб желесимон моддалар бўлиб, бўғим тоғай тўқимасининг эластиклиги учун фойдалидир. Бир ойда 2-3 марта мол гўштининг оёқ қисмидан тайёрланган илвира тайёрлаб, истеъмол қилиш мумкин

2.БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ. Ушбу полиз экинида аскорбин кислотаси юқори бўлиб, майда томирлар тонусини фаоллаштиради. Кунора қизил ва яшил булғор қалампирини хомлигича истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.  

3. САРИМСОҚ ПИЁЗ. Фитонцидлар ҳисобига бўғим яллиғланишига даво бўлади.  Аввалдан бўғим касалликлари билан оғриган беморлар учун айниқса кони фойда.

4. ШИВИТ, ПЕТРУШКА КЎКАТЛАРИ. К витаминига тўйинганлиги боис тўқималар янгиланишига кўмак бўлади. Таом ва егуликларга мазкур кўкатлардан қўшиб, истеъмол қилинг.  

5. АВАКАДО. Фойдали ёғлар тоғай қатламининг ингичкалашишини олдини олади. Имкон қадар хафтада бир марта авакадо мевасидан тановул қилиш мумкин.

6. ЭЧКИ СУТИ, ТВОРОГ. Калций моддаси юқори бўлгани сабаб, бўғим ва суяклар учун фойдали. Нонуштага 100 гр творог, кечки маҳал эса ёғсиз сут ичишга одатланинг.

7. ОЛЧА. Бўғимларда тўпланиб қолган тузларни парчаланишида асқотади. Шунингдек, олчадан тайёрланган шарбатлар организмдан тузни чиқариб ташлаш ҳусусиятига эга. 


Категория: SOG'LIK
Просмотров: 4010 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: бехтерева, артрит
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Azikjon Bu kasalikdi davolawdi ilojisi borakanmi uzi
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное