Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

ДИРЕКТОР ҲИБСДА. НАЗАРБЕКОВ САРСОН...!?

"Мувад-видео” раҳбари устидан очилган жиноят иши Абдушукур Исломовнинг ҳибсга олиниши ортидан кўплаб саволлар туғилди. Улардан энг асосийси, компаниянинг бош даромад манбаига айланган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концертлари видео-альбоми энди қайси лейбл остида сотувга чиқариши оммани қизиқтириб қўйди.

49 та санъаткор ва гуруҳлар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйган йирик компания видеоконцертлар, аудиотўпламлар, фильмларнинг турли шаклдаги маҳсулотларини кўпайтириш, сотиш ҳуқуқи билан шуғулланиб, республикамиз ҳудуди ва хорижда ўз фаолиятини олиб борган. "Мувад-видео” сўнгги йилларда Озодбек Назарбеков яккахон концертларининг бош ташкилотчисига ҳам айланган.

Маълумотларга қараганда, Абдушукур Исломов миллиардлаб (сўм) даромадни яшириш, ўз вақтида солиқ тўламаганликда айбланади. Ундан ташқари, хонанда Назарбековнинг концертлари чипталарининг белгиланган нарх устига "шапка” қўйиб сотганлиги ҳам маълум. Норозиликлар ва раҳбар устидан ёзилган арзномалар компания фаолиятини тафтиш қилишга сабаб бўлган. Айни пайтда "Мувад-видео”га тегишли савдо дўконлари бекитиб, тамғалаб қўйилган. Емоқнинг қусмоғи бор деб шуни айтса керак. Раҳбарларга нима бўлмоқда? Ахир, беш бармоқни оғизга бирваракайига тиқиш, уни йиртиб юбориши мумкин. Мўмай даромад орттириш илинжида ҳукуматнинг кўзига бойлоғич ўрамоқчи бўлаётган яна айрим раҳбарлар шундай ҳоллардан хулоса чиқаришса, нур устига аъло нур бўларди.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2433 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
UzTubeVevo hm...
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:18
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное