Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Доллар ишқидаги аёллар

Қай бир ишга қўл урманг, аввало, оқибатини ўйламоқ даркор. Яъниким, "Бу ишим тўғрими, эртага афсус қилиб, надомат чекиб қолмайманми?"  деган саволни ўзимизга беришимиз керак. "Етти ўлчаб — бир кес", "Ҳисобини билмаган — ҳамёнидан айрилур" нақллари шунга айтилган.

Англаган бўлсангиз, юқорида баён этганларимизда ҳар ишда ҳалол-поклик, тўғри йўлни дўст тутмоқ, қонунни ҳамроҳ билмоққа ишора бор.

Зотан, ҳар ишни қонуний йўл билан амалга оширсангиз, хотиржам бўласиз, уялиб ҳам қолмайсиз. Кўзлаган ниятингизга етасиз. Аксинча, ўйламай иш тутганларнинг манзили пушаймонликдан ўзгаси бўл­майди.

Чортоқ туманидаги коллежлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган, оилали, икки фарзанднинг онаси бўлган Дилнур Хуррамова ҳам буни биларди. Чунки, ёши қирққа чиқиб, оқдан қорани ажрата оларди. Бунинг устига, олий маълумотли, ўқиган-уққан аёл.

Аммо у билганига амал қилмади. Оқибатда эгри ишга қўл уриб, ўзига ташвиш орттирди.

Дилнур Хуррамова ёши чамаси йигирма саккизларда бўлган таниши Дилобар Ҳакимова билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиради. Яъни биргаликда доллар савдосидан даромад топмоқчи бўлишади. Қонунчиликда валюта қимматликларини айирбошлашга фақат банк муассасаларигагина рухсат этилганлигини ким ҳам билмайди, дейсиз?! Айтиб ўтганимиздек, бу қоида Дилнур ва Дилобарга ҳам аён эди. Бироқ, икки дугона осон даромад орттириш ҳақида ўйлашди-ю, бундан кўз юмишди. Улар "Чортоқ деҳ­қон бозори" ҳудудида бир фуқарога 5561 АҚШ долларини 15 млн. 349 минг сўмга сотаётган пайтда қилмишлари фош бўлди. Улардаги 5561 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг нашри хабар бермоқда.

Афсуски, ҳамма ҳам мақсад-муддаосига етишда тўғри йўлни танлай билмас экан. Дилнур Хуррамова ва Дилобар Ҳакимова ҳам ана шу тоифадан бўлиб чиқишди. Тўғри, улар адашганликларини англаб етишди, аммо кеч бўлганди.

Қинғир иш оқибатида икки дугона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилдилар. Уларга суд томонидан ҳукм чиқарилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдоридан жарима жазоси тайинланди. Улардан ашёвий далил сифатида олинган 5561 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилди.

Хўш, ушбу тафсилотдан муддао нима? Хулосани муҳтарам ўқувчи аллақачон чиқариб олган бўлса керак, яъни бойлик ҳам, бахт ҳам, омад ҳам ҳалолликда. Демак, аввало, ҳар ким ўз олдига тўғри мақсад қўймоғи ва унга эришиш учун пок йўлдан бормоғи шарт.

Баҳодир ҚОБИЛОВ, 

СВОЖЖДЛҚК департаментининг

Чортоқ туман бўлими бошлиғи



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 4729 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Доллар
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
abroriy iyee chortoqni qayeridan ekin ular
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:08
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное