Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

ЭНДИГИНА КАТТА ЭКРАНГА ЧИҚҚАНДИ...ПРОДЮСЕР ВА РЕЖИССЁР ЖАНЖАЛЛАШДИ!

29 март куни Алишер Навоий киносаройида премераси бўлиб ўтган  "Хай, хай, қизалоқ” фильм томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Лекин фильм ижодкорлари орасида турли низолар келиб чиқмоқда. Фильм режиссёри Санжар Маткаримов продюссердан қаттиқ ранжиган... Продюссер ҳам режиссёрдан норози. Хуллас, фильм ижодкорлари икки тарафга бўлинган. Жамоанинг ярми режиссёр томонда, қолган ярми продюссер томонда. Қизиқ, улар нимани бўлишолмаяпти ёки нимани талашяпти? Уларнинг келишмовчилиги пул билан боғлиқми? Балки продюссер режиссёрнинг гонорарини тўлашдан бош тортгандир? Бу саволга фақатгина уларнинг ўзлари жавоб бериши мумкин.

Санжар Маткаримов: -Бизнинг келишмовчилмигимиз сабаби пул масаласида эмас. Фильм номи бўйича келишолмай қолдик. Фильмимнинг номини мен дастлаб, "Туйғуларим манзили” деб номлагандим. Лекин хурматли продюссеримизга "туйғу” сўзи ёқмабди. Аниқроғи тўғри келмабди. Шунинг учун туйғуларим сўзини олиб ташладилар. Бунга қарши бўлсамда танлаган номимдан аққалли битта сўз бўлса ҳам қолди-ку дея ўзимни овутдим. Сўнгра фильм номи "Манзил” деб номланди. Ва матбуотга, телевиденияга ҳам "Манзил” номи билан эълон қила бошладик. Ушбу ном билан анча танилиб қолгандан кейин премера арафасида продюссерим яна фильм номини мендан бесўроқ ўзгартирибди. Аввалига "Вой-дод қизалоқ”, сўнгра "Хай, хай қизалоқ”... Хай, хай қизалоқ номини эшитиб тепа сочим тикка бўлди.  Қизалоқ сўзи иштирок этишини хоҳласа "Шошма, қизалоқ” деб номласа ҳам чидардим. Лекин "Хай, хай қизалоқ”қа нима бор? Хуллас, мен бундан жудаям қаттиқ норозиман. Мендан бесўроқ "Хай, хай қизалоқ” деб баннерларни ҳам тайёрлаб беришибди. Мени фикрим инобатга олинмаганидан жудаям қаттиқ норозиман. Бу менга қилинган хурматсизлик.

Нодир: (Фильм продюссери) -Продюсер сифатида режиссёр Санжар Маткаримов  билан ишлаш менга маъқул келди. Дебютант режиссёр билан таваккалига иш бошлаганимга қарамасдан продукциядан кўнглим тўқ. Режиссёр сифатида илк иши бўлишига қарамасдан, нимага қодирлигини ўз фильми билан исботлади. Лекин фильмга ном танлашга келганда режиссёр билан тушунмовчиликлар юзага келди. Режиссёрим хизмат доираси қаергачалигини унутиб қўйди, филмнинг номини танлаш (агар у кассовий фильм бўлса) продюсернинг ваколатига кириши ҳақида ўйлаб ҳам утирмади, чунки фильмнинг мувофаққияти ҳақида хеч ким продюсердан кўра кўпроқ бош қотиролмайдику. Режиссёримдан ҳам ижодкор, ҳам инсон сифатида етарлича хурмат қилган ҳолда, бир нарсани илтимос қиламанки, ҳар ким ўз вазифасини бажарсин. Шундагина кўзлаган манзилимизга етиб олардик, ахир хамамиз бир кемадамизку.

       Хуллас, бу икки томоннинг зиддияти нима билан тугайди? Буни вақт кўрсатади. Сиз бунга нима дейсиз? Фикрларингизни кутиб қоламиз.

Дарвоқеъ, фильм хақида икки оғиз. Ушбу фильм Санжар Маткаримовнинг илк дебют иши бўлишига қарамасдан унинг дастлабки қадами киномухлислар томонидан яхши кутиб олинди. Фильмда Юлдуз Габитовани акс эттирган истеъдодли актриса Асал Шодиеванинг янгича йўналишда кашф этилгани тахсинга сазовор. Албатта Асал ҳам ролини қойилмақом ижро этган. Шунингдек фильмда Муниса Ризаевани кўпчилик танимай қолди. Мухлислар унинг фильмдаги тақдирига ачиндию аммо унинг "аҳа-оҳо”ни ижро этган Муниса эканлигини пайқамай ҳам қолишди. Қолаверса, фильмда Улуғбек Абзалов, Умид Искандаров, Хасан Аминов каби актёрларнинг ижроси ҳам мухлисларга манзур бўлди.  



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2466 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
BlackStarMega M.m
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:55
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное