Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

ЭНГ СЕВИМЛИ КОМИК АКТРИСАМИЗ ТУРМУШГА ЧИҚДИ!

Бахт... буни эрта кечи йўқ. Узоқ кутилгани эса унданда ширин. Анча йиллардан буён ўз шахзодасини кутаётган Зуҳра Солиева 12 ноябрь куни ўзининг энг бахтли лаҳзаларини дўстлари ва яқинларини даврасида нишонлади. Ўз тақдирини Фарғоналик йигит Фаррух билан тақдир ришталарини боғлади. Самарқанд гўзали бугун Фарғона келини. Тўй Самарқанднинг шинам тўйхоналаридан бирида бўлиб ўтди. Тўйга деярли ўзбек киносининг барча юлдузлари ташриф буюришди.  Ўша куни майдалаб ёғаётган   ёмғирни актрисамизнинг қувонч кўз ёшларига қиёсладик. Чунки бу бахтни у анча кутганди. Тўйхонага гарчи биз кечикиб борган бўлсакда келинпошшонинг кўзларида порлаб турган чексиз қувончни кўриш мумкин эди. Санжар Шодиев билан Фарҳод Файзнинг ўзгача табриги ҳам даврадагиларни янада жўшқинлантирди. Азиз Раметов даврабоши бўлиб холасининг хурсандчилигига шерик бўлди. Мазза қилиб рақс тушди. Бувиси билан биргаликда мазза қилиб рақсга тушди. Тўй 12.00 гача давом этди.

САНЖАР ШОДИЕВ – Зуҳра Солиевани актриса сифатида ҳам инсон сифатида ҳам жудаям хурмат қиламан. Унинг шахсий хаётидаги унутилмас лаҳзаларга шерик бўлганимдан жудаям хурсандман. Илоҳим, унга шириндан шакар фарзандлар берсин. Ишончим комилки энди Зуҳранинг ижодида туб бурилиш юзага келади. Сабаби, инсон ўзини шахсий хаётда ҳам тўлиқ бахтли ҳис қила олсагина ижодда ҳам бахтини топади.

Барно Хўжаева – Зуҳра Солиева билан ижодда ҳам, хаётда ҳам доимо биргамиз. Зуҳра Солиева хаётда жудаям очиқкўнгил ва самимий инсон. Ва энг яхши дугона. Унинг тўйидаги хурсандчилик ва бахтли дамларига шерик бўлиш жудаям ёқимли.

Шодия Тўхтаева – Энг яқин дугонам Зуҳранинг тўйини қанча йиллардан бери орзиқиб кутардим. Мана ваниҳоят унинг хаётидаги энг бахтли онларига ҳам гувоҳ бўлдим. Тилагим, бахти бутун бўлсин. Санъатда ҳам, оилада ҳам ўзини тўлиқ бахтли ҳис қила олсин. Севимли ёр, севимли она, ва севимли актрисалик бахти унга насиб этсин. 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 4069 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Азамат пишет: | 17.11.2012 | 00:27 ( E-mail ) #2 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует malades ona pravda komuk
Like | 0
Азамат пишет: | 17.11.2012 | 00:26 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует malades
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:04
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное