Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ГУЛНОРА КАРИМОВА: "МЕВАЛИ ДАРАХТГА ТОШ ОТИШАДИ!"

Гулнора санъатда мегаюлдуз эканлигини бугун исбот этди.  Юзлаб мухлисларнинг битта клип премьераси учун кинотеатрга йиғилгани, дастхат олиш ва суратга тушиш илинжидагиларнинг чеки йўқ...Ҳолливуддаги кечадиган шоу мисоли, ҳаммаси ранг-баранг!  Round run – катта шов-шувларга сабабчи бўлган видеоклипдан баҳраманд бўлиш истагидаги машҳурларни эса бармоқ билан санаб адашасиз. Муножот Йўлчиева, Райҳон, Мурод Ражабов, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, "Акфа-медиа”чилар,  Зулайҳо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, Дилшод Каттабеков, Умид Искандаров, Фаррух Соипов, Алишер Файз, Бахтиёр Раҳмонов...

Клип премьераси узоқ кутилди.  Қўшиқ ижрочиси ҳам. Шунча муштоқликка жавобан Гулноранинг саҳнада пайдо бўлгани барча йиғилганларни хурсанд қилди.

Ортиқча ур-сур ва бачканабозликлардан холи видео.

Гулноранинг ушбу клип жаҳон мусиқий каналларида намойиш этилишини чин дилдан хоҳлаган бўлардик. Фонд Форум балки бу ҳақда астойдил ўйлаб кўрар?! Ахир, бу видеоасарда юзлаб инсонларнинг меҳнати кўриниб турибди. Тўғри атиги саноқли дақиқалар, ҳатто 5 дақиқага бормайдиган клип. Бироқ, шу кичик дақиқалар ичига, бир неча йилларга татийдиган катта тарих жойлангани ҳайратланали. Очиқ-сочиқ, нима қиларини билмай, хаёлига келган бўлар-бўлмас кадрлардан яратилган клиплар билан тўлган зангори экранга "Round run” янги ижодий нафас бўла олишига ишонамиз. Клипда Бухоро нафақат Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри сифатида, қолаверса, Шарқ цивилизациясидаги муҳим обидалар макони, дунё тарихининг асрий ўчоғи сифатида гавдалангани ва шу ўринда кечаги тарихнинг бугунги замон билан ҳамнафаслиги ўз ифодасини топгани Гугуша ғояларининг бутунлигидан дарак. Ахир, Ҳолливудда декорацияларда қойилмақом клиплар яратишга мослашиб қолган режиссёрларни Бухорога чорлаган ва шаҳримиз сеҳри билан мафтун қила олган унинг ўзи. Гугуша, янги ғалаба муборак! Яна бир карра ҳайратга сола олдингиз!

Дарвоқе, Гулнора сўзга чиқар экан,  доно халқнинг доно нақлини ўзбек тилида эслади: "Мевали дарахтга тош отишади!”. Ҳа, тўғри, ҳамма давр, макон ва замонда шундай бўлиб келган. Муҳими, олға интилиш. Сиздаги истеъдодни кўра олишмади, баҳолай билишмадими, бу ўша айрим "тош отган” ва "отмоқчи” бўлаётганларнинг муаммоси...Қалбга кўтаринкилик берадигани эса серқирра ижодингизга ошуфта минглаб инсонларнинг меҳрини қозона олганингиз!  Демак, элнинг дуоси бор! "Айрим”лар отган тош етгани йўл четигача...Ҳаракат эса четда эмас, йўлда содир бўлади. Олға! Тинмай ижод қилаверинг, куйлайверинг, мухлисларингиз қалб салтанати тахти сизга насиб этаверсин! А, лаббай?!



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 4120 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
anvarjon. пишет: | 26.09.2012 | 01:35 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует gulnora opa sizga omad round run qöshig'ini tingladik juda chiroyli chiqibti kilipini ham körish niyatida biz.
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное