Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Sevishganlar - soundtreck (OST serial kareya)
. Merlin-Soundtreck
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Qaxvaxona - soundtreck (Offical)
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Efir Sirlari - Soundtrack 2
. IRIS-soundtreck [New 2012]
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - music soundtreck
. Ayol Qalbi - You can't say
. Yoz Ifori-Soundtreck
. Efir Sirlari - Piano Version
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - In Front Of Your
. Ayol Qalbi - True Love
Главная » Файлы » SPORT YANGILIKLARI

ГУЛНАРА ШАХМАТ ГРАН-ПРИСИДА ИЛК ЎЙИННИ ЎЙНАБ БЕРДИ

КАРИМОВА ЎҒЛИ ХАМ ШАХМАТ БЎЙИЧА БЎЛАЖАК ЧЕМПИОН !!!

2012 йил 21 ноябрдан 5 декабрга қадар Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида FIDE Халқаро шахмат федерациясининг шахмат бўйича гран-приси ўтказилади. Унда жаҳоннинг 12 нафар энг кучли гроссмейстери ўзаро беллашади. Ташкилотчилар: FIDE, Фонд Форум, Ўзбекистон шахмат федерацияси. Юртимизда шахмат бўйича бундай юқори даражадаги шахмат турнири илк маротаба ташкил этилмоқда.
      FIDE Халқаро шахмат федерациясининг гран-приси 21-ноябрь куни Тасвирий санъат галереясида очилди. Қуръа ташлаш жараёни айнан шу маросимда бўлиб ўтди. Унда нуфузли меҳмонлар, шахмат ишқибозлари иштирок этди.
       Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов f6 ва Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова d4 катакчасига юриш қилиб, гран-прини расман очиб беришгач, барча қатнашчилар билан эсдалик фотосуратида муҳрландилар. Сўзга чиққан Каримова мамлакатимиздан янги чемпионлар чиқишига умидворлигини таъкидлади. Унинг ўғли ҳам шахматга қизиқиши айро эканлиги, Рустам Қосимжоновдан жўяли маслаҳатлар олиб, ҳозирга қадар 600 очко тўплагани ҳақида ҳам тўхталди. FIDE  президентидан совға қилинган шахмат соатини эса қандай ишлатишни ўрганишга ҳаракат қилишини айтиб, барча қатнашчиларга омад тилади.
Ўз ўрнида Кирсан Илюмжинов Тошкентда ёшлар шахмат мактабини очишни режалаштирилаётгани ва бу борада музокаралар олиб борилаётганини ҳақида гапирди.
       Рустам Қосимжонов: "Футболда ўз уйингда учрашув ўтказиш осон, лекин шахматда,аксинча, доим қийин бўлган. Ушбу турнирда биринчи ё иккинчи ўрин олиш эмас, чиройли шахмат ўйинидан баҳраманд бўлмоқчиман”. Шундай фикрлар билдирар экан, қура ташлашда Қосимжонов  миллий руҳда яратилган сопол ҳайкалчалар (уларда атлас кийган ўзбек қизларининг суратлари акс эттирилган) орасидан 9 рақами ёзилганини танлаб, гран-прида 9-рақам билан қайд этилди.  
                                              РАҚАМЛАР.ДАЛИЛЛАР.ИШТИРОКЧИЛАР.
       FIDE Халқаро шахмат федерациясининг шахмат бўйича гран-приси 6 босқичда ўтказилиб, икки йил давом этади. Гран-прининг 6 босқичи бўйича энг яхши деб топилган 3 нафар шахматчи жаҳон чемпиони (амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд) билан учрашиш ҳуқуқи учун ўзаро беллашади. FIDE гран-присининг илк босқичи Лондонда шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган эди. Иккинчи босқич пойтахтимизда қаршиланмоқда. Шунингдек, бошқа босқичлар 2013 йилда Лиссабонда, Мадридда, Берлинда ва Парижда ташкил этилади. Жаҳон чемпиони унвони  учун матч 2014 йилда бўлиб ўтади.
            Тошкентда ўтказиладиган Халқаро шахмат федерациясининг гран-приси иштирокчилари:
Сергей Карякин (Россия) – тезкор шахмат бўйича 2012 йил чемпиони;
Борис Гельфанд (Исроил) – 2011 йил Жаҳон кубоги соҳиби;
Руслан Пономарев (Украина) – шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони, 2011 йилда Жаҳон кубоги финал босқичи иштирокчиси;
Перез Домингес (Куба) – 2008 йилда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони;
Петер Леко (Венгрия) – 2010 йилда номзодлар ўйини финалисти;
Александр Морозевич (Россия) – 2005 ва 2010 йилларда жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатларининг икки карра ғолиби;
Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – 17-жаҳон чемпиони, 2010 йилги Осиё ўйинлари чемпиони;
Ванг Хао (Хитой) – Осиё ва Хитойнинг кўп карра чемпиони;
Вугар Гашимов (Озарбайжон) – 2009 йилда жамоалар бўйича Европа чемпиони;
Фабиано Каруано (Италия) – Италиянинг кўп карра чемпиони;
Темур Ражабов (Озарбайжон) – 2010 йил Европа чемпиони, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби;
Петр Свидлер (Россия) – Жаҳон кубоги бронза медали соҳиби.
ВАҚТ. РАҚАМЛАР...ВА ЯНА УЛКАН РАҚАМЛАР: 170 ВА 170 000
Раундлар 22 ноябрдан 3 декабргача соат 14:00да, 4 декабрь куни соат 11:00да бошланади. Ҳаммаси бўлиб 11та раунд ўтказилади. 26 ноябрь ва 1 декабрь - иштирокчилар учун дам олиш кунларидир. Бу саналарида ёш шахматчилар ва Фонд Форумнинг "Янги авлод” болалар ижодиёт маркази шахмат тўгараклари тарбияланувчилари учун маҳорат дарслари ўтишлари режалаштирилган. Гран-при ёпилиши ва биринчи уч ўринни эгаллаган шахматчиларни тақдирлаш маросими 4-декабрь куни бўлиб ўтади. FIDE Халқаро шахмат федерациясинингМукофот фонди гран-прининг ҳар бир босқичи учун 170 минг еврони ташкил этади (сумма барча иштирокчилар ўртасида тақсимланади). Ucell, Asia Insurance, InfinBank, Ekopen, UzTex каби компаниялар гран-прини юртимизда ўтказиш ишларига ҳомийлик кўмагини кўрсатмоқдалар. Юртимизда ўтказиладиган FIDE гран-приси Халқаро шахмат федерацияси аъзоси бўлган170 мамлакатга тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
                                                       ОЗГИНА ТАРИХГА ҚАЙТАМИЗ
2011 йилнинг март ойида пойтахтимизда жаҳон шахмат юлдузлари – амалдаги жаҳон юлдузи Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) ва шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов ўртасида ўртоқлик учрашувининг юқори даражада ташкил этилиши бугун FIDE гран-присини юртимизда қабул қилиш имконини бермоқда. Айнан ўшанда чемпионлар бахсига гувоҳ бўлиш учун махсус ташриф билан юртимизга келган Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов ва Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова 2012 йилда FIDE гран-приси Ўзбекистон пойтахтида ўтказилишини эълон қилишганди.
                                                  СЎНГСЎЗ ЎРНИДА...
Гулнора Каримованинг маданият ва спорт оламидаги талай ғамхўрликлари унга бўлган меҳримиз, ишончимизни мустаҳкамлаб бораверади. Биз сиз билан, Қаҳрамон Аёл!



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 2799 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
WWWMUXRD bu erak judo xaqida yozeyla
Like | 0
ohunjon prezident kim buladi
Like | 0
ohunjon kim uuu
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:17
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное