Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Янги “Кўргим келади” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Кино саройида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида "Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган "Кўргим келади” бадиий фильмининг намойиши ва картина ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 
Инсонийлик, меҳр-мурувват, саховат, сабр-бардош, бағрикенглик, аёлга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш каби олижаноб туйғулар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм томошабинни бефарқ қолдирмайди. Картинада бош қаҳрамон – хонанда Зиёда Алиеванинг бошига тушган ҳаёт синовларидан матонат билан ўта олгани акс эттирилган, дея хабар беради ЎзА.
 
Халқ орасида ном қозонган ва бир қарашда бахтли кўринган бу аёлнинг оиласи, шахсий ҳаёти муаммолар гирдобида. Енгил ҳаётни орзу қилиб, хорижга ишлаш истагида кетган турмуш ўртоғи фарзанди ва Зиёданинг тақдирига мутлақо бефарқ қарайди. Хонанданинг қизи оғир хасталикка чалинганида, гарчи бегона бўлса-да,  меҳр-оқибатли инсонлар қизчанинг яна оёққа туришига кўмак беради.  
 
Фильмда инсоннинг иродаси турли синовларда, энг оғир пайтларда тобланиши мураккаб ва таъсирчан эпизодлар орқали очиб берилган. 
 
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида яратилган ушбу фильмга ёш киноижодкор Жавоҳир Қосимов ҳамда Баҳриддин Айназаров режиссёрлик қилган. Постановкачи оператор – Музаффар Юсупов. Асосий ролларни Дилноза Кубаева, Сайёра Юнусова, Ҳусан Жўраев, Мубина Назирбоева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ёқуб Аҳмедов, Ўткир Муҳаммадхўжаев, Малика Иброҳимова сингари актёрлар ижро этишган. 



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2421 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Кўргим келади
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:57
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное