Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

“Кўргим Келади” фильми таҳсинларга сазовор бўлди!

Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида "Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган  "Кўргим келади” фильмининг тақдимоти шаҳримизнинг бир неча кинотеатрларида бўлиб ўтди.

1 март куни соат 16.00 Киночилар уйида, 17.00да Алишер Навоий номли санъат саройида, 2 март куни эса "Megasinema”, "Aziasinema” кинотеатрларида ўтказилди. Фильм премъерасига барча киноижодкорлар ташриф буюрдилар.

Алишер Навоий номли киносаройига  мазкур "Кўргим келади” фильмидаги қўшиқларни ижро этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархан Россиянинг биринчи каналида  "Точь в точь” лойиҳасида иштирок этаётганига қарамай премъерани томоша қилиш учун қадам ранжида этди. Премъерада "Ўзбегим таронаси” радиоси бошловчиларидан бири Жамшид Ҳожиниёзов бошловчилик вазифасини ўтади.

Энг қувонарлиси шундаки, А.Навоий ҳамда Киночилар уйига ташриф буюрган томошабинлар сони ортиб, сарой маъмурияти қўшимча тарзда иккинчи зални ҳам томоша учун ҳозирлади. 

Фильм ўз ниҳоясига етгач, томошабинлар ўринларидан турган ҳолда фильм ижодкорларини олқишладилар. Жавоҳир Қосимовнинг илк катта лойиҳаси бўлмиш "Кўргим келади" фильми катта  муваффақият қозонганидан жуда ҳурсандмиз.

 Мазкур фильмга чипталарни Алишер Навоий номли кино саройида, Киночилар уйида, "Azia Cinema”, "Mega Cinema” ҳамда "Ғунча” кинотеатрида қўлга киритишингиз мумкин. Шунингдек, "Ўзбегим таронаси” радиосининг викториналарида иштирок этиб чипталар ғолибига айланишингиз мумкин.

 



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 3129 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Кўргим келади
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное