Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ЯНГИ СЕНСАЦИЯ: ГУЛНОРАНИНГ ЛОЙИҲАСИ NATIONAL GEOGRAPHIC MUSICда
Ярим соатлик кўрсатув Ўзбекистоннинг анъаналари, фольклори ва афсоналари ҳақида сўзлайди. Буларнинг бари Фонд Форум томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий "Асрлар садоси” фестивали атрофида кечади.  

"Uzbek Adventure"  ("Ўзбекча саргузашт") фильми америкалик видеограф Михал Шапиронинг жорий йилнинг баҳорида Қорақалпоғистоннинг Тупроқ-Қалъасида бўлиб ўтган "Асрлар садоси-2012" фестивалидаги иштирокидан сўнг яралди. National Geographic Music "Асрлар садоси”ни Ўзбекистон халқи, маданияти ва мусиқасини уйғунлаштира олган уникал байрам” дея эътироф этади. National Geographic World Music телеканали дунёдаги энг йирик нотижорат илмий институт - National Geographic Societyнинг бир тармоғи ҳисобланади. 1888 йилдан National Geographic жўғрофия, археология ва табиат билан қизиқувчи барча томошабинларни ҳайратлантириб келади. NationalGeographic.com – телеканалнинг онлайн версияси 20 миллионлик мухлисига эга бўлиб, дунёнинг турли нуқталарини бирлаштиради.Гулнора Каримова муаллифлигида ташкил этилган ушбу лойиҳа тез орада шуҳрат қозониб, юртимизнинг турли қадимий гўшаларида садо бергани кўпчиликка маълум. "Асрлар садоси”нинг баланд садоси Марказий Осиё "юраги”дан бутун дунёга жаранг сочаётгани эса ҳар қандай ватанпарварнинг қалбига тоғдек кўтаринкилик улашади. Ўзбекона анъана ва удумлар ҳақида дунёнинг энг йирик ва оммабоп ОАВ, хусусан, телеканаллари тинмай сўзлаётгани эса фидойи инсонлар саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаётганидан далолат. Йилдан йилга "Асарлар садоси”га дунё ОАВларининг қизиқиши ортиб бормоқда. Бу йил фестивал ҳақидаги видеоролик Франциянинг машҳур "Euronews”ида тинмай намойиш этилган бўлса, Россиянинг Биринчи каналидаги "Хочу знать” кўрсатуви бир неча ҳужжатли фильмлари орқали "Асрлар садоси” ҳақида кайфият ила гапирди ҳамда лойиҳа муаллифини суҳбатга тортди. Хитой, АҚШ, Германия, Россия, Буюк Британия, БАА ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган журналистлар эса ўз нашрларида қатор мақолалар чоп этишди. Олға, Ўзбекистон!


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2213 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
аватар отсутствует olg'a O'zbekiston
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное