Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Япония: тошқинлар туфайли 400 минг киши кўчирилади
Япония ҳукумати сув тошқини хавфи туфайли Кюсю оролининг 400 минг аҳолисини кўчиришга қарор қилди, дея хабар беради Agence France-Presse.
 
260 минг аҳоли учун эвакуация мажбурий саналади, қолганлар учун эса тавсия характерига эга.  
 
Метеорологлар маълумотига кўра, бугунги ёмғирнинг тезлиги соатига 11 сантиметрга етган. Бу эса турар жойларни сув босиши ва кўчки хавфини келтириб чиқарди.  
 
Охирги маълумотларга қараганда, Япония жануби-ғарбида уч кун кетма-кет ёққан ёмғир туфайли камида 29 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Энг кўп қурбон – 19 киши Кумамото префектурасидаги Асо шаҳри яқинида қайд этилди.
 
Кюсю оролидаги Фукуока префектурасида 180 дан ортиқ кўчкилар рўй берди, тошқин учта кўприкни оқизиб кетди, 820 та уйга зарар етди.

Суратда: Фукуока префектурасидаги тошқин асоратлари.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2185 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Mikki OLLOHNI UZI ASRASIN SUV BALOSI ÕT BALOSIDAN.YURTIMIZ TINCH OSMONIMIZ MUSAFFO BÕLSIN :)
Like | 0
UzTubeVevo becharala har yil toshqin bo'ladi sad
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:16
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное