Бугунги кунда ёшларнинг севимли хонандасига айланган Жасур Ғойипов мухлислари учун янгидан-янги қўшиқлар яратишдан чарчамаяпти. Шоу-бизнес оламида тез фурсат ичида кўзга кўринган хонанда деярли ҳар ҳафта янги қўшиғини оммага тақдим этмоқда. Ҳар бир таронаси мухлислари қалбидан жой олаётгани хонанданинг ижоди тобора юксалиб бораётганидан далолат. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосиниг премьера дастурида Жасур Ғоиповнинг “Яна бир бор” қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди. Қўшиқ мухлисларга қай даражада маъқул келганини жонли эфирга боғланган тингловчиларнинг ижобий фикрларидан билиш мумкин эди. Дастурни Турсуной Алимова олиб бориб, ҳар бир тингловчи билан мулоқотда уларнинг мулоҳазалари билан қизиқди. Юборилган смсларда Жасур Ғоиповнинг ижодига бефарқ бўлмаган тингловчилар қўшиқдан таъсирланганлари ҳақида ёзиб, унга келгусидаги ижодига муваффақиятлар тилашди.