Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Bollewood (Xindiston yangiliklari)

Karan Johar: “Shoxrux va Kajol bilan ishlash men uchun baxt”

Каран Жоҳар! Болливуддагилар у билан ишлаш истагини ҳеч қачон яширмайди. Айни пайтда Каран актёр ва актрисалар учун "Омадли йўлак” ҳозирлайдиган сеҳргардек...

— Режиссёр сифатида шу қадар оммалашиб кетдингизки, барча сиз билан учрашиш истагини яширмаяпти?

— Бундай муносабатдан мамнунман! Лекин афсуски, студиямизга келган ҳар бир одам билан ишлаш, ўтириб бафуржа суҳбатлашиш имкони йўқ.

— Шу қадар ишга кўмилганмисиз?

— Ҳар ҳолда бекорчи ҳам эмасман! Вақтимни режали сарфлашни маъқул кўраман. Бу билан бошқаларнинг вақтига ҳам хиёнат қилмайман.

— Телешоуларингиз оммалашди, фильмларингиз дунё экранларини эгаллаяпти, Дхарма Продакшнинг фаолияти ҳам "гуллаяпти”... Омадингиз келди?

— Фақат омадга боғлиқ бўлганида эди, дунёдаги миллионерлар топган-тутганини медиага, хусусан кинога сарфлаган бўларди. Шунчаки, ҳар бир ишимни сидқидилдан бажардим ва мувафаққиятларимга ишониб қадам ташладим. Натижаси шундай бўлаяпти!

— Шоҳрух ва Кажол сиздан қанчалик миннатдор?

— Бунисини ҳатто, ҳазил билан ҳам сўраб кўрмаган эканман. Лекин мен улар билан ишлаш бахтидан ҳеч қачон ўзимни мосуво қилмайман!

— Шоҳрух билан ўртангизда муаммолар туғилганди?

— Буни инкор этмайман. Лекин сабаби ва бўлиб ўтган гап-сўзларга тўхталиш шарт эмас.

— Турли хил миш-мишлар "болалади”. Изоҳлаш керакмиди?

— Йўқ! Шундай воқеалар борки, ҳар қанча оммалашмасин изоҳга ҳожат йўқ. Шоҳруҳ билан ўртамиздаги муносабатларимизда даллолларга эҳтиёж сезмаймиз.

— Уйланиш ҳақида анча йиллардан бери гапирасиз. Лекин шахсий ҳаётингизда ҳамон "жимжитлик”?

— Тўғриси, бу жимжитликдан ўзим ҳам безганман. Қани эди оилам, болаларим бўлса, деганимда бошқа ишларга шўнғиб кетган бўламан. Ишни якунлаб, яна шундай ўйга берилганимда... шу тариқа давом этаяпти ҳаёт. Турли гап-сўзлар қулоғимга чалинган, ўзим ҳақимдагиларни айтаяпман. Мен севиб қолишим керак!

— Каран сиз учун оила...

— Эр-хотин қўшнилардек яшашни ҳазм қилолмайман. Ишга бориб келиш, фарзандлар тарбиялаш, яна қандайдир жараёнлар... Мен одатийликда туйғулар емирилиб кетишидан қўрқаман. Балки шу сабаб ҳали ҳам ёлғиздирман.

— Болливудни кимсиз тасаввур қилолмайсиз?

— Ўтмишни Яш Чопрасиз, бугунни Шоҳрухсиз, келажакни Каран Жоҳарсиз!

— Ўзингизга яхши баҳо беришни биласиз...

— Агар одам ўз имкониятини чегараласа, унинг ғалабалари ҳам бармоқ билан санарли бўлади. Рақамлар беш ёки ўн билан тугамайди-ку!

— "Йил талабаси 2” яна мувафаққиятли чиқишига умидворсиз?

— Агар ишонмаганимда иккинчи лойиҳага қўл урмаган бўлардик. Кўзим етадиган ишни қилишни яхши кўраман. "Қурбон” устида ишламаслигимни маслаҳат берганлар бугун ўша фильмни қайта-қайта кўрганини айтаяпти.

— Яна Шоҳрух ва Кажол жуфтлигини экранга қайтариш тараддудидасиз?

— Уларни соғиндим. Шунинг учун бу ишга шўнғимоқчиман.

СЕВДО тайёрлади



Категория: Bollewood (Xindiston yangiliklari)
Просмотров: 6237 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Karan Johar, SHOXRUX, Kajol
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Azizbeka Хиндлага гап йуде лекин
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:45
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное