Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TANLOVLAR

"Келажак овози" Самарқанд босқичи ғолиблари тақдирланди

Самарқанд шаҳрида "Келажак овози – 2013” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган "Келажак овози” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилиб, унда 6500 нафардан зиёд йигит-қиз қатнашди. 

Танловнинг саралаш босқичларида архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат, бадиий ижод ва публицистика йўналишларида ғолиб бўлган 1000 нафарга яқин ёшлар вилоят босқичида яна бир бор синовдан ўтди. Улар орасидан 45 нафар иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Тадбир доирасида ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳридаги ўттизга яқин корхона ва ташкилот уч юздан ортиқ бўш ва квота иш ўринларини таклиф этди. Вилоятдаги олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 160 нафарга яқини шу ернинг ўзида корхоналар билан шартнома тузиб, ишга йўлланма олди

 



Категория: TANLOVLAR
Просмотров: 2821 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Келажак овози
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
samiya Yahshikuuu
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:51
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное