Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Lola yana "Kinomaniya"ga diqqat torta olarmikan?

"Ёшлар" каналидаги "Киномания" кўрсатувига бўлган эътиборни аксарият одамлар айнан Лоланинг ўзбек миллий образию, монтаж натижасидаги хар тарафдан пайдо бўладиган бошловчининг экрандаги намойиши деб билишади. Шахсан ўзим хам.   Айтишларича, "Шабнам" фильми қахрамони образини яратишда фильм ижодкорлари  айнан Лоланинг эфирдаги кўринишидан илхомланишган экан.    Чиройига жудаям мос тушган ўзбекона кўриниши билан каттагина аудитория диққатини Республика миқёсида экран олдига тортган бу гўзал телебошловчи  ашаддий мухлисларини чапак чалдирганча турмушга чиқиб кетди. 2010 йил 8 декабрь   мамлакатимиз Конституция куни нишонлайдиган кунида қиз фарзандлик бўлган телебошловчини кейинчалик эфирда кам учрата бошладик. Балки янги модерн ва замонавий кўриниши билан дастурни давомлаган бошловчига ўзимизни қизиқишимиз сусайди, балки унинг ўзини ижодга иштиёқи... Оила бола-чақа дегандек...   Телеканалларимизда жудаям камёб бўлган кучли лойихалардан бирини кўтарган Лоланинг "мобил телефонлари" хақидаги кўрсатуви  эфирда қайта-қайта намойиш қилинди. Бироқ... яна жимлик.
"Киномания" ўзига бўлган қизиқишни сусайтиргани боис ёпилдими йўқми,  аммо хозирда эфирда йўқ. Айғочиларимиздан бири, кўрсатувни Лола  муддатидан аввал  ёпишга мажбур бўлгани ва бунда хасадгўйлар яхшигина таъсирини кўрсатди деган хабарни етказди. Лола билан боғландик.   Лола Зуннунова:- Йўқ, кўрсатув ёпилгани йўқ, шунчаки хар йили ёзги таътилга чиқамиз. Қолган гаплар ортиқча!  Бу йил хам сентябрьдан эфирга қайтамиз. Эфирдаги образимга келсак, янада қизиқ фишкалар билан кўрсатувни давомлашни режалаштирганмиз, бироқ хозир улар хақида айта олмайман. Лекин бу жуда қизиқ бўлиши аниқ! Ижодда балки сусайиш бордир, аммо бу фарзандим билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хозир унинг айни тили чиққан ва барча нарсага қизиқувчанлик даври. У нима? Бу нима? деган кўплаб саволларига жавоб бериб, асосий диққатимни тарбиясига қаратиш билан машғулман.  Сентябрьдан эса "Киномания" қизиқ тарзда намоён бўлади.   Бугунги кунда аслида кино олами хам хувиллай бошлагани ортидаги норасмий хабарларга кўра сифатли фильмлар тақдим этиш устида тижорат фильмларини сценарийлари билан танишиш давриданоқ суратга олиш майдончасигача етиб борилмаяпти. Бу албатта жуда яхши хабар, зеро  ёшлар онгини шаклланишидаги ўта  зарарли бўлган бачкана ва савиясиз гипноз фильмлар эвазига гуллаган бизнесга чек қўйилар. Қизиғи "Киномания" дастури энди эфирни нималар билан тўлдираркин? Балки хориж фильмлари биландир? Балки давлат фильмлари билан... Яхшику! Зора "хонтахта"чи режиссерларимиз хориж фильми савияси билан яқинроқ танишса ва ўз "ижоди" давомида фақат чўнтакка эмас, санъат учун хам мехнат қилиб, давлат фильмларига хам эътибор қаратса. 
Manba:sayyod.com


Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 6094 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Kinomaniya, LOLA ZUNNUNOVA
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
mehridaryoyingman Omad tilayman (ch)
Like | 0
(rustam) kinomaniya yana efirga qaytiwini kutib qolamza
Like | 0
boyvo44abola Lola Zunnunova juda xam ise'dodli kuchli boshlovchi Kinomaniya korsatuvida ularni kop korardim, kuzatardim. xech qaysi korsatuv boshlovchisi bu darajada korsatuvni qiziqtirib olib borolmagan chunki Lolani u yoqdan bu yoqqa chiqib kelib gapirishlari (interesniy) qiziqarli edi. bu esa tomoshabinlarni korsatuvni maroq bilan kuzatishi uchun oylab topilgan g'oya bolgan. Sentabr oyidan yana korsatuv ishga tushishidan xursand boldim ijodkorlarga omad albatta
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:30
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное