Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

“Марка” гуруҳи 101 қиз исми бир қўшиқда

Икки йигитдан ташкил топган "Марка” гуруҳи илк қўшиқлар орқали тингловчилар назарига тушган эди. Куни кеча мазкур гуруҳ "100 қиз” деб номланган янги қўшиқни ёзиб тугатди. "Кўшиғимизда 101 қизнинг исми тўлиқ тилга олинган бўлиб, бу мавзуда куйлашдан алоҳида мақсадимиз бор. Бугунги кунда қизлар исмини ва, умуман, исмларни қисқартириб куйлаш жуда авж олган. Бу одат яхши эмаслигини қўшиғимиз орқали айтмоқчи бўлдик” дейди гуруҳ вакили Дилшод.

«Марка» гуруҳи «100 қиз» қўшиғидан ташқари, ишчи номи «Беғуборим» бўлган яна бир қўшиқ ёзяпти. Тез кунларда «100 қиз» ёки «Беғуборим» қўшиғига клип суратга олиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, "Марка” гуруҳи йигитлари 29 октябрдан бошлаб водий бўйча гастроль сафарига йўл олишади.


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2597 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
shohrux_love Omad Marka guruhi
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:13
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное