Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

МТС ўз ҳуқуларини ҳимоя қилишни сўраб Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилдиe

«Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ Ўзбекистон ҳукумати номига "Ўздунробита” ХК МЧЖ шўба корхонаси фаолиятини текшириш ва унинг мансабдор шахслари устидан олиб борилаётган тергов ишларида Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал ва бошқа конунчиликларини бузиш ҳолатларини тўхтатишни сўраб мактуб йўллади.

Мазкур расмий мурожаатда МТС Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан  «Ўздунробита» хорижий корхонаси молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш чоғида амалдаги Ўзбекистон қонунчилиги меъёрлари кўпол тарзда бузилган. МТС раҳбарияти, "Ўздунробита"нинг Ўзбекистондаги раҳбарлари ғайриқонуний тарзда сўроқ қилинаётганини таъкидлаган.

Мурожаатда ëзилишича¸ "Ўздунробита" вақтинча директор вазифасини бажараётган Темирмалик Олимов ва ширкатнинг Россия фуқароси бўлган молиявий директори Радик Даутовлар 520 миллион долларлик маблағни ноқонуний ўзлаштирган, деган асоссиз айбловлар билан асоссиз ҳибсга олинган. Шунингдек, "Ўздунробита"нинг корпоратив ишлар бўйича директор муовини Азизулло Мирзамўйдинов, Ахборот технологиялари бўйича бош директор муовини Азиз Раҳимов ва ширкатнинг хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳамедовларнинг ҳам ҳибсга олиниб, тинимсиз сўроққа тутилмоқда, дейилади мазкур мурожаатда.

МТС раҳбариятининг сўзларига кўра, сўроқ чоғида Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодекси қўпол бузилаяпти, ҳибсга олинганлар ёнига адвокатлари ўз вақтида қўйилмаяпти ва тергов ишлари тунги маҳал амалга оширилаяпти. Айрим ҳолатдагина Россия элчихонаси аралашуви билан адвокатга киришга рухсат берилган.  

МТС ўз баёноти сўнггида "Ўздунробита" ва унинг шўъба бўлинмаларида 2004 йилдан буён мунтазам равишда олиб борилган аудит текширувларида бирор-бир жиддий қонунбузарликлар аниқланмаганини таъкидлаган. МТС матбуот хизматининг билдиришича, шу йил феврал ойида ўтказилган сўнгги текширувдан сўнг 2.4 миллиард сўм миқдорида солиқ тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган ва компания ихтиёрий равишда ва тўлалигича ушбу маблағни давлат бюджетига ўтказиб берган. Бундан бошқа қоидабузарликлар аниқланмаган. - Лекин шунга қарамай, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан компанияни текширув ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу текширувлар бир вақтнинг ўзида бир нечта органлар томонидан олиб борилмоқда. Ва қатор қоидабузилишлар содир этилмоқда, дейилади баёнотда. Компания ушбу ҳолатларни эътиборга олиб, Ўзбекистон ҳукуматидан зарур чораларни кўришни сўраган. - Биз ҳодисаларни диққат билан кузатаяпмиз ва ўз ҳуқуқларимизни, Ўзбекистондаги ширкатимиз ходимлари ҳақларини барча мавжуд ҳуқуқий воситалар орқали ҳимоя қиламиз,  дейилади МТС расмий мурожаатида.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2775 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
UzTubeVevo yomon ish bopti sad
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:15
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное