Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

«МТС-Ўзбекистон» мулки «Ўзбектелеком» ихтиёрига ўтказилди


Ўзбекистон маҳаллий давлат органлари банкрот деб топилган «МТС-Ўзбекистон» мулкини мамлакатнинг миллий алоқа оператори – «Ўзбектелеком» ихтиёрига топширишди. Бу ҳақда, вазиятдан бохабар манбага асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Мулкни «Ўзбектелеком»га фойдаланиш ҳуқуқисиз масъулият билан сақлаш учун топширилгани тўғрисида ҳужжат имзоланди», – дейди манба. Унинг сўзларига кўра, «Ўзбектелеком» ходимлари «тангликда турган» мобил алоқа оператори ускуналари ҳолати юзасидан мониторинг ўтказишади. «МТС-Ўзбекистон» ускуналари давлат компанияси ихтиёрига сақлаш учун қанча вақтга берилгани маълум қилинмаяпти, дейилади «РИА Новости» хабарида.

2012 йилнинг июлида Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (аввалги Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) хизмат кўрсатишдаги кўплаб қоидабузарликлар сабаб «МТС-Ўзбекистон» лицензияларини аввалига тўхтатган, сўнг барча лицензияларини чақириб олганди. Суд ушбу қарорни маъқуллаган ва мамлакатнинг энг йирик уяли алоқа оператори абонентларга хизмат кўрсатишни тўхтатган эди. 2013 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Олий хўжалик суди «МТС-Ўзбекистон»нинг лицензиялари чақирилиб олиши юзасидан кассацион шикоятини қониқтирмади.

Апрель ойи охирида Тошкент шаҳар хўжалик суди, «МТС-Ўзбекистон» Ўзбекистон солиқ органлари томонидан билдирилган 600 миллион доллар миқдоридаги молиявий даъволарни қоплай олмаслиги муносабати билан, компанияни банкрот деб тан олганди. Ушбу молиявий даъволар, 2012 йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида компаниянинг бир қатор юқори мансабдор ходимлари назоратсиз даромадни ўзлаштиришда айбланиб, жарима ва ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинганидан сўнг эълон қилинган эди.

Июль ойидан бери тугатиш комиссияси 1,07 триллион сўм (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича тахминан 490 миллион доллар) «МТС-Ўзбекистон» активларини уч марта сотишга уриниб кўрди, бироқ барча уринишлар муваффақиятсиз тугади. Август ойида компания кредиторлари мулкни маҳаллий ҳокимлик органлари ихтиёрига топшириш тўғрисида қарор қабул қилишди.

«МТС» компанияси унинг Ўзбекистондаги шўъбаси – «МТС-Ўзбекистон» («Ўздунробита»)га нисбатан илгари сурилаётган айбловлар асоссиз эканлигини маълум қилганди. Май ойида компания Ўзбекистон устида Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестицион низоларни ҳал этиш халқаро марказига шикоят қилгани маълум қилганди. Шикоят рўйхатга олинган ва ушбу иш бўйича ҳаракат бошланган.



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 4185 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ўзбектелеком, МТС-Ўзбекистон, MTS
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Anton Ucell ga Gap Yo wink
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:26
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное