Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

MTS Yil yakuniga qadar o'z ishini qayta boshlaydi

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг «МТС» телекоммуникация оператори билан муроса битимини имзолади. Бу ҳақда «МТС» компанияси расмий сайти хабар бермоқда.
Келишувга кўра, «МТС» Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди бўйлаб давлат иштирокидаги қўшма корхона доирасида Ўзбекистондаги мобил алоқа хизматини кўрсатиш фаолиятини қайта йўлга қўяди.
Шартномага асосан, «МТС»нинг Ўзбекистонда қайта ташкил этиладиган шўъбасининг 50,01 акцияси «МТС»га, қолган 49,99 фоизи эса Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган унитар корхонага тегишли бўлади.
Хабарда ёзилишича,  томонлар яқин вақт ичида муроса битимида кўзда тутилган барча процедураларни якунлаб, 2014 йил охирига қадар мобил алоқа тармоғини тижорий фойдаланишга топширишни режалаштиришмоқда.
Муроса битимига асосан, Ўзбекистон ҳукумати «МТС»га 2G/3G/LTE тармоқлари учун лицензиялар, зарурий частота диапазонлари, рақамлар сиғимини тақдим этади, алоқа каналлари ижараси билан таъминлайди, Ўзбекистондаги фаолият учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беради.


Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 5539 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 0| Рейтинг: MTS
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 4
sherzod_-1991 Umid qib qolamiz.
Like | 0
nevergreen_92 Qani hamma birgalikdaa
URAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAA
Like | 0
7295056 Hammada gaplawiw muommo bulib qoldi a?
Like | 0
sherzod9121 qaytsinee
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:05
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное