Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Муниса Ризаева иккита қўшиқ ҳозирламоқда

Ҳар доим шўх тароналари билан мухлисларининг қалбини забт этиб келаётган истеъдодли ва соҳибжамол хонанда Муниса Ризаева айни кунларда иккита қўшиқ ҳозирлаётганидан хабар топдик. 
Бири шўх иккинчиси эса сокин йўналишда ижро этилган қўшиқлар тез фурсат ичида биринчилардан бўлиб сайтимизда премьера қилинади. Сокин таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкани эса Ботир Алиев тайёрламоқда. Яқин кунлар ичида премьера қилиниши кутилаётган маҳзун йўналишдаги қўшиқнинг мавзуси, албатта, МУҲАББАТ... Унинг номи эса ҳозирча сир тутилмоқда. 
Иккинчи шўх тарона ҳам Жасур Бадалбоев ҳамкорлигида ҳозирланмоқда. Айтиб ўтиш кераки, Муниса Ризаева ижро этган тароналарнинг деярли барчаси ҳит бўлиб, кўплаб шов-шувларга сабаб бўлади. Навбатдаги тарона ҳам қайноқ ёз фаслида тингловчилар учун кўтаринки кайфият бахш этиши аниқ. Демак, тез кунларда иккинчи янги таронадан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Кутинг ва кузатинг...


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3465 | Рейтинг: 1| Рейтинг: МУНИСА РИЗАЕВА
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное