Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Муниса ва Шоҳруҳхонни нима боғлайди?

Ёдингизда бўлса, Шоҳруҳхон концерт олди репетиция жараёнига Муниса Ризаева ҳам ташриф буюргани ҳақида маълумот бергандик. 

Аслида бу икки ижодкор нега сўнгги вақтларда тез-тез тўқнаш келишларининг сабаби аён бўлди. Айнан бугун сиз "Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали Шоҳруҳхон ҳамда Муниса Ризаеванинг биргаликда яратган ижодларига баҳо беришингиз мумкин. Янги дуэт "Керагим” дея аталади. Шоҳруҳхон ғояси асосида яратилган таронага концертдан сўнг, клип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Таронанинг мусиқаси шахсан Шоҳруҳхонга тегишли. Бундан ташқари, сўзини ҳам Якзон билан биргаликда қофияга солишди. Аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди.

Бизга етказилган маълумотларга қараганда, мазкур дуэт аслида рус тилида куйланиши режалаштирилганди. Кейинчалик ижодкорлар маслаҳатлашиб, ўзбек тилида яратишга қарор қилдилар. Қўшиқ қанчалик муваффақиятли чиққанлиги эса тинглаб кўриб баҳо беринг. Ушбу таронани сиз биринчи бўлиб фақат бизнинг Tarona.net сайтимиздан юклаб олишингиз мумкин.

Шоҳруҳхоннинг концерт дастури эса дуэтларга бой бўладига кўринади. Сабаби мазкур концертда Шаҳзода, Лола, Муниса Ризаевадан ташқари яна 2 нафар дуэтдош ташриф буюрар экан.

Ҳарчанд бу дуэтдошлар кимлигини билишга урунмайлик, Шоҳруҳхон ва унинг маъмури Иззат буни сир сақлашга қарор қилишганини ва концертга ташриф буюрадиган меҳмонлар ўзлари тинглаб кўришларини айтишди. Нима ҳам дердик, концертга эса атига 1 кунгина қолди. Яна озгина сабр...ва биз бу сирни аниқлай оламиз.

Концерт дастурига ташриф буюрсангиз, Шоҳруҳхон ижросидаги 24 та таронани тинглашга муваффақ бўласиз. Улардан 70 фоизини эса янги қўшиқлар ташкил этади. Севимли ҳонандамизга омад тилаб қоламиз. 

Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 4861 | Рейтинг: 0| Рейтинг: МУНИСА РИЗАЕВА, Шоҳруҳхон
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:44
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное