Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qor Alangasi - Soundtreck [Dream]
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 2
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Kuz ertagi-soundtreck
. Pazanda - Soundtrack
. Qirolicha - Soundtreck (Mishel xonim)
. Qaqnus - Mal De music
. Shamollar Mamlakati - soundtreck (korea)
. Qo'rqmas - soundtreck (music)
. Muhabbat tafti - Meri Aankhon Mein
. Taqdir O'yini-Va Bank
. Ishdagi Ishq - Песнка о погоде
. Ishdagi Ishq - Служебный роман
. Qaxvaxona - soundtreck (Offical)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

“Наво” ҳануз ўзини изламоқда...Мусиқий телеканал кулгуга қолмоқда!

"Наво” кундан кунга томошабинлар ишончини йўқотмоқда. Мусиқий телеканаллар ёпилиши ортидан аслида гуллаб-кетиши ўрнига ҳануз куз хазонрезгисида қолаётган каналга ёрдам керакдек...Бир қарасанг, ҳатто Мадоннанинг ўз эсидан чиқиб кетган 80-йиллардаги  эски клипларини намойиш этса, гоҳ Жастин Тимберлейкнинг ареналардаги шоуларини тақдим этади, гоҳ Ғарб телеканаллари аллақачон унутиб юборган, сийқаси чиққан сифатсиз хориж клиплари ила ўтган асрнинг ностальгиясини  юртдошларимиз ёдига солишга уринади... Эфирнинг аниқ бир мундарижаси йўқ. Фирибгарлардан ҳам огоҳлантиради, телеканал.  Ё "Наво”га клипингни жойлаштириб бераман” деганлар шу қадар кўпайиб кетган ё қандайдир пиарнинг "емаган” тури бу!  "Клипнинг бир марта айланиши 110 доллар. Клип суратга олишга ҳам қўрқиб қолдик. Шунча сарф-харажат етмаганидек, клипнинг телеканал форматига мос ё мос эмаслиги важи туғдирадиган хавотир, яна 4-5 дақиқалик клипнинг атиги бир марта намойиши учун 110 доллар ҳақ тўлаш – унча-мунча санъаткорни ўйлантириб қўяди” дейди, исми сир қолишини истаган машҳур бир хонанда.

Ҳақиқатан ҳам гонорари фалдон пул турадиган, кунма-кун тўйда юриб, яхшигина даромад топадиган хонандаларнинг аксарияти "Наво” офисига бориб, клип айлантириш учун пул тўлашни ўзига эп кўрмайди ё шунчаки канал эфирини ўз рейтингига мос кўрмайди.  Шунданми, "Наво” намойишлари жуда қашшоқ аҳволда қолмоқда. Бир-бир таниқли, исталган юлдузлар чеҳрасини кўриб қолмасанг, қолганини томоша қилиш учун катта сабр ё сероб вақт, ё бекорчилик  бўлиши керак. Асаб бузилишининг олдини олиш учун шунчаки телевизор пультини олиб, бошқа каналга ўтиб кетишга мажбур бўласиз.

"ТОП 10 ХИТ” – энг яхши клиплар ўнталиги ҳақидаги ролик айланаётганига анча бўлиб қолди. Бироқ, на дастурдан дарак бор, на яхши клипларнинг ҳеч бўлмаса 5тасидан!

"Наво” қачонгача кулгуга қолмоқчи? Дунё билан Янги йилни нишонлаб, шарқона Янги йил – "Наврўз”дан ҳам ўтдик...Бироқ, янгиланишдан ҳануз хабар йўқ! Баҳор келиб, бутун олам уйғонди... "Наво” уйғониши учун яна қанча вақт керак? Жавобни кейинги йилнинг "Наврўз”ида олсак керак... Яна ким билади, дейсиз?

Ж.ҲАМРОЕВ

P/S. Дарвоқе, ёпилиб кетган каналда ҳам намойиш этилган айрим клипларнинг бачканалигидан роса ранжигандик. "Наво” эфирини тўлдираётган мантиқсиз, шарманда клипларни томоша қилиб, дод солгинг келади. Эшитадиган бирон қулоқ топилиб қолишига эса умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳозирча...



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3290 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Мусиқий телеканал, Наво
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
Султанбек_91 Кереги болмаса жауилсин орнина дуняа хаварларин беретин канал ашилиуи керек.
Like | 0
guzalaxon juda ma'noli ggapla bo'pti haqqatanam yangilanish kere
Like | 0
3730821 Кемгадр керагдр
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:00
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное