Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » IJARA QO'SHIQLAR [KIM O'GRI]

"O'g'rini qaroqchi urdi "

Бугунги кунда шоу бизнесимизни плагиатлик тушунчасидан айро тарзда тасаввур қилиш қийин. Бир неча ой давомида бош қотириб, муаллифлик қўшиғини тайёрлагандан, хорижда машҳур бўлган бирор қўшиқни кўчириб куйлаш, обрў топишнинг энг осон йўли бўлиб қолди.

 

Аммо бир қўшиқ икки хонанда томонидан ўғирланса ўша сохта обрў ҳам иккига бўлинишига тўғри келади. Бугун юқоридаги каби фикрларни интернет тармоғи орқали жуда кўп учратиш мумкин. Оддий мухлислар ва мутахассислар томонидан баён этилаётган бу гапи изохлар, наҳот санъаткорларимизга таъсирини ўтказа олмаса.

 

Дарҳақиқат бугун шоу бизнесимизда хорижга нисбатан тақлид тобора ажб олиб боряпти. Авваллари бир икки қўшиқнинг мусиқаси бироз хориж қўшиқларига ўхшашига кўз юмиб кетаверардик. Энди эса бутун бошли қўшиқлар ўғирланиб, уялмай нетмай уларга клип ҳам ишланяпти. Бирор бир хонанда томонидан бошқа халқлар қўшиқларини ўғирлаб куйлаб чиқишнинг ўзи куракда турмайдиган ҳолат саналарди. Буни қарангки бугун "Ўғрини қароқчи урди” деганларидек хориждаги хит бўлган қўшиқни бир эмас икки хонанда куйлаб чиқяпти. Хўш наҳот бизнинг хонандаларимиз шу даражага етиб келишган бўлса. Агар бу ҳақида ўша "ўғри” хонандаларимизга сўз очсак, халқлар, миллатлараро дўстликни, мусиқа миллат ва маскан танламаслигини рўкач қилишади. "Мен ижодим билан дунёни забт этаман” деб кўкрагига ураётган хонандаларимизни тўйлардаги ижодларини бир бориб кўрайликчи, қанчаси ўз қўшиғини айтиб одамларини ўйната оляпти экан. Шу ўринда саҳифамиз мақсадига мувофиқ тарзда хориждаги қайси хит қўшиқлар бизда бир варакайига икки хонанда томонидан ўғирланаганига тўхталсак.

 

"Ким, кимдан ўғирлаган?”

       Бундан чамаси бир йил муқаддам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комиловнинг давомчиси Фарруҳ Комилов мухлислар эътиборига "Кел-кел” номли қўшиқни тақдим этиб, унга клип ҳам суратга олдирганди. Орадан кўп ўтмай бу қўшиқ Рухшона ва Сирожиддин томонидан "Сени дея” номи остида куйлангани маълум бўлди. Қўшиқни ким, кимдан ўғирлади деган саволни ўртага ташлаётганимизда эса Фарруҳ Комилов бу қўшиқ асли Руминиялик хонандалар томонидан куйланганини маълум қилди.

 

"Оф-офми ёки Ўх-ўх?!” "Оф-оф или Ўх-ўх?!”

        Турк эстрадасида катта шов-шувларга сабаб бўлган хонанда Гулшеннинг "Оф-оф” номли қўшиғининг шуҳрати бизни ҳам четлаб ўтмади. Қўшиқ Туркияда машҳур бўлиши биланоқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева уни ўзбекчасига "Ўх-ўх” дея куйлаб чиқди. Ва кўп ўтмай бу қўшиқ Мавлуда Асалхўжаеванинг тўйда куйлайдиган қўшиқлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Хонанданинг маълум қилишича у турк хонандаларидан кўчириб куйлаган қўшиқларининг барчасини муаллифлик ҳуқуқи асосида сотиб олган. Мавлуда Асалхўжаева ушбу қўшиқни куйлаб чиққанидан сўнг орадан кўп ўтмай Ҳосила Раҳимова туркияга сафар уюштирдию у ердан қайтиш чоғида қуруқ қўл билан қайтмай деб "Оф-оф”ни ҳеч қаерини ўзгартирмай турк тилида куйладию, унга клип ҳам олдириб келди. Миш-мишларга қараганда қўшиқ сабаб ғазаб отига минган Асалхўжаева ҳамда Раҳимова ўртасида қисқа тортишув ҳам бўлиб ўтган экан.

"Қонуний асос бўлмагандан кейин”

         Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аваз Олимов ва хонанда Гули Асалхўжаева ўғирлаб куйлаш борасида устаси фаранглардан саналишади. Буни қарангки Гули Асалхўжаева томонидан турк этсрадасидан олиб айтилган "Сен ва мен” номли қўшиғини кўп ўтмай атай қилгандек Аваз Олимов "Танхо сенга ёрман” дея куйлаб чиқибди. Ҳозирча икки хонанда сен-менга боришгани ҳақида ҳеч қандай хабар эшитмадик. Ўзингга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма деганларидек иккисида ҳам қонуний асос бўлмагандан кейин нима ҳам дейишарди.

 

"Асалхўжаевани бот-бот тилга оламиз”

           Плагиатлик ҳақида сўз очилганда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаевани такрор ва такрор эслаб ўтмасликнинг имкони йўқ. Бундан 2-3 йил аввал хонанда "Мўжиза” номли қўшиқни мухлислари эътиборига ҳавола этган эди. Шу вақтгача кўпчилик тингловчилар бу қўшиқ ҳам хориждан ўғирланганини билмасалар керак. Ёш хонанда Афсона ҳам озиб-ёзиб хориждан бир қўшиқ ўғирлайман деб, келиб-келиб Мавлуда Асалхўжаева куйлаб бўлган қўшиқни ўғирлаб қўйса бўладими? Устига устак фалон пулга клип суратга олдиришга ҳам улгурган. Маълумотларга қараганда клип бор йўғи 2-3 марта ТВ орқали намойиш этилгач Асалхўжаева Афсонага қўшиқни сотиб олиб куйлагини рўкач қилиб, бу қўшиқни куйлашга ҳаққи йўқлигини айтган. Ҳудди шунга ўхшаш воқеа бир вақтлар ТВ орқали клиплари тинимсиз бериб борилган Гулноза билан ҳам содир бўлган. У ҳам Мавлуда Асалхўжаева томонидан куйланган "Қастим оламан” қўшиғини ўз ҳолича турк тилида "Бастим бекерим” дея куйлаб чиққан-у клип суратга олдиришга улгурмаган.

 

"Бизникилардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди”

          Бизнинг хонандалардан кечагина куйлаган хит қўшиқлардан тортиб, узоқ йиллик тархига эга бўлган тароналарни ҳам беркитиб бўлмайди. Сал қулоқларига ёқиб қолдими тамом эртагаёқ куйлаб, индинига клип суратга олишади. Турк эстрадасида узоқ йиллик тарихга эга ва кўплаб хонандалар томонидан айтилган "Sene donmeyecegim” номли қўшиқни хонанда Севинч Мўминова ҳам ўзбек тилида, ҳам турк тилида куйлаб, клипини ТВ орқали намойиш этган эди. Ўшанда бу қўшиқ турк эcnрадасидан ўғирланганини кўпчилик дарҳол пайқаган. Ёдингизда бўлса бундан 10 йиллар муқаддам хонанда Озода Нурсаидованинг "Сен бўлмасанг бошқаси” номли қўшиғи роса тилга тушганди. Нурсаидова қайси даврага бормасин ундан шу қўшиқни сўрашарди. Буни қарангки аслида бу қўшиқ ҳам "Sene donmeyecegim”нинг ўзбекча талқини бўлиб чиқди.

 

"Иккисининг сири фош бўлди”

           Хоразмда кўплаб мухлислар орттиришга улгурган Наврўзбек Собиров ҳали ёш бўлишига қарамай ижодни ўғирлашдан бошлаган кўринади. Унинг ижросидаги "Бошимда яна ғавғолар” номли қўшиқни тингловчилар мириқиб тинглаб, ҳатто рақсга ҳам тушишарди. Орадан кўп ўтмай Лейла исмли хонанда ҳам шу қўшиқни куйлаб чиққандан сўнг иккисининг ҳам сири фош бўлди. Аслида бу қўшиқ ҳам турк эстрада юлдузларидан ўғирланган экан.

 

"Қўшиқ Умарникими ёки Наризники?”

           Хонанда Умар Шамсиевни қайси тўйда учратманг бундан 3 йил аввал Ирода Иралиева билан бирга куйлаган "Қараб-қараб” номли қўшиғинини куйлаётганини кўрасиз. Бу қўшиқ Шамсиевнинг "ташриф қоғози”га ҳам айланиб улгурганди. Шу вақтгача эса бу тарона ҳам хориждан ўғирланганини кўпчилик билмайди. Аммо қўшиқ чет эллик хонандалар томонидан куйлангани хонанда Наргизга кундек равшан. Боиси бу қўшиқни Шамсиевдан аввал Наргиз ўғирлашга улгурган-у клип суратга олдирмаган.

 

"Узейирдан бир варакайига 3 та хонанда ўғирлади”

          Озарбайжонлик таниқли хонанда Узейирнинг "Мана гал” номли қўшиғи нафақат Озарбайжон ёки Ўзбекистонда балки бутун Марказий Осиё мамалакатларида машҳур бўлиб, тилга туша бошлаганидан сўнг бизникилар ҳам отни қамчилашга тушишди. Биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аваз Олимов қўшиқни қандай бўлса шундайлигича куйлаб чиқдию аммо унга клип суратга олдирмади. Фақатгина тўйларда куйлаганига гувоҳ бўлдик холос. Умида Мирҳамидова эса қўшиқни ўзбекчалаштириб, уни энди мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчи бўлиб турганда йўқ ердан Юлдуз Турдиева пайдо бўлдию қўшиқнинг ўзбекча талқинини ва клипини тайёрлаб эфирга бериб юборди. Югурганники эмас буюрганники деб шуни айтишса керак-да.

 

Мамлакатимизда 2006 йилдан буён Муаллифлар ва ижрочилар Гильдияси фаолият юритиб келаётгани кўпчиликка яхши маълум. Наҳот оддий мухлис ва тингловчилар пайқаётган юқоридаги каби плагиатликларни мазкур ташкилот ходимлари билмаётган ёки бу қўшиқлар уларнинг қулоғига етиб бормаётган бўлса. Бирон қўшиқ хориждан ўзлаштирилишига анча ўрганиб қолгандик. Энди бу шармандалик етмагандек бир қўшиқни бир нечта хонандамизў куйлаб чиқса-я. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ хирмонда ҳозир деганларидек биров тер тўкиб меҳнат қилади, бизникилар эса роҳатини кўради. Наҳот мен санъаткорман дея бошини баланд кўтариб юрган санъаткорларимиз бировнинг меҳнати эвазига чўнтакларини қаппайтиришдан ор қилишмаса.  Бу кетишда санъатимизнинг эртасини қандай тасаввур қилиш керак. Сўнги хулоса ўзингиздан. 

 



Категория: IJARA QO'SHIQLAR [KIM O'GRI]
Просмотров: 7126 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 4
fahriddin96 Oxxo bular namuncha köp
Like | 0
Begzodjon Vawe gapyo yoqdela izohi ciqaz xop
Like | 0
guliston LEKIN OZODBEK NAZARBEKOV YUQORIDAGI TANQIDLARDAN MUSTASNO. Hamma sanatkor ögrimas,masalan Ozod aka ögrimas. Qoganlarining hammasi ögri.
Like | 0
guliston xa xa xa xa!maladec!tanqid judayam örinli! Muallifi kim?sayyodcom emasmi?
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное