Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 ЮЛДУЗ

Мазкур саҳифа орқали тез орада оила қуришни режалаштираётган, тасаввуридаги оқ отли шаҳзодасини кутаётган санъаткор қизларимизнинг "ТОП-8”лигини туздик...


1. "Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура мазкур рейтингимизда биринчиликни эгаллаб турибди...

Манзура Йўлдошева:

1978 йилнинг 21 февралида таваллуд топган.

Профессионал ижодга 17 ёшида қадам қўйган Манзура бугун шоу-бизнесда ўз тенгқурлари орасида бир неча йилдан буён мавқеини бир маромда ушлаб келаётган санъаткорлардан. Хонанда ўз оиласини таъминлай оладиган, мард эркакларни ҳурмат қилади.

 2. Фильмларда камнамо бўлса-да, ўз мухлисларига эга бўлган актриса Ситора Фармонова рейтингимизнинг иккинчи ўринида...  

 

Ситора Фармонова:

1984 йилнинг 20 августида туғилган.

Актриса бугунга қадар 20 га яқин фильм ва сериалларда катта-кичик роллари билан танилган. Ситоранинг берган маълумотларга қараганда, у шу йилнинг ёз ойларида турмуш қуришни режалаштиряпти. Куёвнинг "Сизнинг ҳамма инжиқликларингизга розиман”, дейиши мен учун катта совға”, дейди актриса.

 3. 2012 йилнинг энг шов-шувли актрисаси бўлган Ойдин Юсуповага учинчи ўрин насиб этди...

Ойдин Юсупова:

1984 йилнинг 13 ноябрида дунёга келган.

Ойдин доим турмушга чиқишни режалаштираётганини айтади. Аммо унинг висол оқшоми қачон экани ҳозирча маълум эмас.

 

4. Навбат Муниса Ризаевага...

1986 йилнинг 21 октябрида таваллуд топган.


Ризаевага машҳурлик бошқа санъаткорларга қараганда кеч насиб этган бўлса-да, у оила қуришни жуда-а-а узоққа чўзиш ниятида эмас. Хонанда жорий йилда турмуш қуришни режалаштиряпти, куёв санъат оламидан. Аммо унинг кимлиги ҳозирча сир тутилмоқда.

 5. Навбатдаги ўрин ижодкорлар оиласининг давомчиси хонанда Ойхон Ифорзодага насиб этди...

Ойхон Ифорзода:

1989 йилнинг 23 мартида туғилган.

Актрисанинг айтишича, турмуш қуришни аввалдан режалаштиришнинг фойдаси йўқ. Аммо тақдирдан қочиб бўлмайди, деган фикрда. Ойхон байрам учун қимматбахо совға сўрайдиганлардан эмас. Кичик бўлса-да, совғангиз уни лол қолдиради!

 

6. "Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ҳам ушбу рўйҳатимиздан четда қолмай 6 ўринни эгаллади...

Дилсўз, (Гўзал Жуманиёзова):

1989 йилнинг 8 майида туғилган.

Эркаклардаги ҳушмуомалалик, мардликни қадрлайдиган Дилсўз турмуш қуриш борасида ҳали аниқ қарорга келмаганини маълум қилди. Аммо тўй келаси йилдан қолмаслиги аниқ экан.

 

7. Умидахон Хожиева:

1990 йилнинг 2 мартида таваллуд топган.

Куни кеча 24 баҳорини қаршилаган Умидахонни ҳали-ҳануз болалик тарк этмаган. "Хонанданинг фотихаси бўлибди”, деган гап тарқаганди. Умидахон буни рад этиб, бу йилги режасида турмуш қуришга ўрин йўқлигини маълум қилди.

 

8. Йигитлар таърифи билан айтганда "ёқимтой қиз” дея ном олган актриса Шаҳзода Муҳаммедова ушбу рейтингнинг охирги ўринида...

Шаҳзода Муҳаммедова:

1991 йилнинг 15 апрелида туғилган.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган актриса айни кунда дизайнерлик билан ҳам шуғулланади. Шаҳзода 8 март байрамига машинасининг ўриндиқлари учун ноодатий ғилоф совға қилишларини кутаётганини маълум қилди. Дарвоқе, актрисанинг айтишича, у ҳали-бери турмуш қурмоқчи эмас. Айрим хабарларга кўра шахарнинг ўта бой шаҳзодалардан келган совчиларни қайтариб юбориши хам бу гапга яққол далил. Бази йигитлар эса Мухаммедовани "БУ ҚИЗ ОСМОНДА ЮРИБДИ" деб ҳам айтишмоқда!

 

Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 5652 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 1| Рейтинг: юлдуз, топ, Оқ отли шаҳзода
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 4
nevergreen_92 Sayt adminidan Manzura va Sherzod Bin ortasidagi munosabatga aniqlik kiritishlarini sorardik. Bu manimcha kopchilikka qiziq bolsa kerak.
Like | 0
nevergreen_92 Baxtli bo'lishsin...
Like | 0
Amerika Bulardin turmush qurip qurmaganining kimga nima poydasiyu ziyoni bor , bu ozlaring ishi
Like | 0
IloveDilnozA Hozirda oq otmas-u oq Lacettida shahzodasini kutayotganla kup bo'sa kerak
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:48
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное