Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ОЛИМПИАДА-2012: АРТУР ТАЙМАЗОВ ЎЗБЕКИСТОНГА БИРИНЧИ ОЛТИН МЕДАЛНИ ОЛИБ БЕРДИ!!!

Олимпиада ўйинлари тарихида Артур Таймазов 4 маротаба иштирок этиб, 1 та кумуш, 3 та олин медалга сазавор бўлди!  33 ёшли спортчимиз 16 йил давомида ўзининг ватанпарварлиги ва шижоати билан юксак марраларни қўлга киритди.

Лондонда ўтаётган XXX Олимпиада Ўйинларида эркин кураш бўйича 120 кг вазнда мутлақ ғолиб бўлиб, сўнган умидларимизни янада жонлантирди.  У олтин медални қўлга киритди! (Хурсандчилигидан энг яқин маслакдоши Салим Абдувалиевни ҳам қучоқлаб, кўтариб даврани айланди!) Ватанимиз мадҳияси янгради! Минглаб юртдошларимиз кўзида ғолиб айтгани каби ҳақиқатан ҳам қувонч кўзёшлари оққанига шубҳа йўқ!

Сен билан фахрланамиз, Таймазов! Ўзбек ёшларига ўрнак бўлаётган, халқнинг шуҳратини яна кўкка кўтарган мардлар марди!  Мана, лаҳзалар ўтмай, ҳаммамиз бир-биримизни табриклашга ўтиб кетдик: "Артур олтин олди! Табриклайман!”...Мустақиллигимизнинг 21-йиллиги арафасида байрамга байрам улашганинг учун ҳам ташаккур, ўзбек чемпиони!

Энди умидларимиз яна порлаб, қалбимизда кўтаринкилик жўш урди: ҳисобимизда битта олтин учта бронза медалимиз бор! Урррреее!

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3250 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
shavkat пишет: | 12.08.2012 | 16:35 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует doim sog bölgin Taymazov
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:36
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное