Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Bola Uyda yolg'iz-soundtreck
. Ko'sem: Sulton Usmon o'limidagi she'ri + music
. Shamollar Mamlakati - soundtreck love (korea)
. Vorislar - Narin ne (serial korea)
. Qirolicha - Stakan Version
. Sherlock Holmes - soundtreck (mix)
. Osiyo-Soundtreck
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Qo'rqmas - soundtreck
. Kuz ertagi-Piano [soundtreck]
. Saroy Javohiri-Soundtreck4
. Tabib-Nadin kal kai (soundtreck koreya)
. So'nmas Sevgi - Soundtreck
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
Главная » Файлы » TANLOVLAR

“Олтин гепард”–бебаҳо кинолар танлови


Кино- бу ҳаётнинг ойнаси. Дарҳақиқат, кинода инсон ҳаёти, унинг кўнгил кечинмалари, умуман,  жамият билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисалар турли кўринишларда бадиий тус берилган Ҳолда тасвирланади. 

Режиссёрлар томонидан ишланаётган филмлар қанчалик кўнгилга яқин  ҳамда тарбиявий аҳамияти кучли бўлса, шунчалик халқчил бўлади.  Бир неча йилдан буён  бу каби ҳар томонлама пишиқ, пухта ишланган кинолар ичидан энг яхшилари  "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми томонидан аниқлаб келинмоқда.

Кинофорум ҳақида икки оғиз сўз…

"Ўзбекистон санъати ва маданияти форуми” жамғармаси, яъни Фонд Форумнинг ташкил топганига тўққиз йил бўлган бўлса-да,  бугунги кунгача кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб, ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Шундай лойиҳалардан бири Art Week StyleUz санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумидир. "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми Фонд Форум томонидан 2011-йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Кинофорум танлов асосида нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ўтказилади ва бунда тўлиқ метражли, қисқа метражли ҳамда анимацион филмлар иштирок этади.

 

"ХХI аср тамаддунлари-маданиятлар мулоқоти”

"Олтин гепард” кинофорумининг шиори "ХХI аср тамаддунлари-маданиятлар мулоқоти” деб номланади. Бу кинофорумнинг асосий стратегик мақсади бўлиб, кино санъати орқали турли мамлакатлар ўртасида маданиятлараро мулоқотлар ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат. Бундан ташқари танловнинг айнан ўтказилаётган йилдаги мавзусини очиб бериши учун ҳар йили кино намойишларида алоҳида шиор ҳам танлаб олинади.

 

 Кинофорумнинг асосий вазифалари

1.         Жаҳон кино жараёнларини ўзида акс эттирувчи ёрқин ва ўзига хос кино асарларини жалб қилиш.

2.         Кино соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

3.         Миллий кинематографияни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, уни жаҳонда оммалаштириш ҳамда ўзбек киноси олтин фондини тарғиб этиш.

4.         Жаҳон кино саноати мутахассисларини жалб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб тарихий меросини намойиш этиш.

5.         Маҳаллий томошабинларни замонавий жаҳон кинематографияси билан таништириш.

6.         Ёш, истеъдодли кинематография усталарини кашф этиш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш.

Эътибор берганмисиз…

Кинофорум учаётган нозик гепард тарзида акс эттирилган бўлиб, у лойиҳа   мутасаддиларининг жаҳоннинг етакчи кино кўриклари қаторига киришга бўлган интилишларини билдиради. Гепард тимсоли қадим Чоч (Тошкент)нинг ҳукумати гербида бўлган.

"Олтин гепард” ҳайкалчалари кимга берилади?

"Олтин гепард” ҳайкалчалари энг яхши режиссёрлар, сенарийчилар, актёрлар ва бошқа кино арбобларига қуйидаги номинациялар бўйича топширилади:

            "Энг яхши тўлиқ метражли филм”

            "Энг яхши қисқа метражли филм”

            "Энг яхши анимацион филм”

            "Энг яхши режиссёр”

            "Энг яхши актёр”

            "Энг яхши актриса”

Жорий йилнинг 19-24 октябр кунлари пойтахтимизда III "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми  ўтказилади. Бунда ўзбек режиссёрлари томонидан қандай филмлар намойиш этилиши тўғрисида бизга "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми бош директори Акбар Ҳакимов маълумот беради.

 -Шу йил "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми учинчи бор ўтказилмоқда. Кинофорумга  Россия, Сербия, Эрон, Германия, Хитой каби бир қанча мамлакатлардан умумий ҳисобда 500 дан ортиқ филмлар келиб тушди. Шулардан 100 дан зиёди бадиий, 150 дан кўпроғи эса анимацион фимлар ҳисобланади.

Ҳозирда барча филмлар орасидан 10 та анимацион, 11 та тўлиқ метражли ва 13 та қисқа метражли-жами 34 та филм саралаб олинди. "Олтин гепард” кинофорумига ўзбек режиссёрларидан 2 та тўлиқ метражли ҳамда 3 та қисқа метражли филмлар иштирок этади. Ҳилол Насимовнинг "Тубанлик”, Собирназар Муҳамедовнинг "Армонли дунё”, Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларнинг "Балерена”, Анвар Сафаевнинг "Ит”, Азиз Аҳмеджановнинг "Ўн олтинчи уй” филмлари шулар жумласидандир.

 Manba:darakchi.uz



Категория: TANLOVLAR
Просмотров: 3499 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Олтин гепард
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:17
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное